Page 251 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 251
ПОЛ ВОЛКеР
Тан олиш керак, улар орасидаги чегара қай даражада катта бўлса, шу
қадар сезиларсиз...
Мерлинг: ...бозорда, бу ерда компаниялар ўз қимматли қоғоз-
ларини чиқариши мумкин.
Волкер: Замонавий технологиялар туфайли ҳозирги кунда банк ва
компаниялар илгари амалга ошира олмаган ишларини бажариши мум-
кин.
Мерлинг: Юқорида айтилганларни умумлаштирган ҳолда қуйи-
дагиларни таъкидлаш мумкин: ишингиздан келиб чиқувчи асосий ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ғоялардан бири шундаки, бозорлар ўзини-ўзи бошқармайди. Улар-
га ҳаракат йўналиши тизимини бериш учун маълум даражада
мувофиқлаштирувчи ёки шунга ўхшаш кўринишдаги «қўриқчи ит»
зарур. Ўз-ўзидан тақдим этилган тизим бошқа йўлга ўтиши ҳам
мумкин.
Волкер: адолатли фикр. Қатор пунктлар бўйича баъзи чекловларни
белгилаш лозим.
Мерлинг: Буни валюта курси тўғрисидаги ғоя ҳам кўрсатиб, у
бозор тахминларининг бозор бўйича тартибсиз ҳаракатининг ол-
дини олиш учун уларга баъзи йўналишлар беради. Шундайми?
Волкер: шубҳасиз. Ўйлайманки, ҳозирги кунда бозор барқарор
мувозанат нима эканлигини тасаввур эта олмайди. Лекин, фикримча,
мувозанатнинг тўғри даражасини қандай беришни тасаввур этишнинг
иложи йўқ, чунки иқтисодий назарияга мувофиқ, бозордан ташқарида
ҳам маълум мувозанат мавжуд. Бу ёндашувнинг олдини олишдан кўра,
унга оқилона доирада амал қилиш яхшироқ.
Мерлинг: Шу тариқа, бозорлар, банклар ҳам мустақил бошқа-
рилмайди – «хасислик, қўрқув ва такаббурлик» психологик қонуни
амал қилади.
Волкер: Ҳа, ишонаман. Бундан ташқари, бюрократлар ҳам ўзини-
ўзи бошқаришга мойил эмас.
Мерлинг: Яхши, бюрократлар ҳам. Аралашмаслик сиёсатига
тескари ўз ёндашувингизга қарамай, сиз бозор тарафдори бўлиб
қоласиз. Бунинг сабаби нимада?
Волкер: Бу борада баҳслашишим мумкин эди, лекин назорат мав-
жуд, бозор ишини ўзига хос умумий мувофиқлаштириш ҳам мавжуд
эканлигини асосли исботлашимиз учун кўп вақт талаб этилади. Сиз
бозорни тезкор бошқаролмайсиз, уларга бюрократик бошқарув тизи-
мини мажбурий сингдиролмайсиз, чунки у иш бермайди. Бу – оддий
марказий банк ёндашуви. одатда, марказий банклар билвосита инстру-
2 1