Page 240 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 240
ПОЛ ВОЛКеР
Волкер: ФЗТда жуда малакали мутахассислар ишларди. Умуман,
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
улар етарлича маҳоратли бўлиб, лекин сиёсат мавзуcида фикр билди-
ришни хоҳламасдилар. Баъзан мен тасодифан бирор кишини чақириб,
«Сизнингча, нима қилишимиз лозим?» – десам, улар ўзларини ноқулай
ҳис этардилар. «Буни сиз ҳал этишингиз керак» қабилидаги жавобни
эшитардим. Ўз тажрибамдан биламанки, улар муқобиллар таҳлилига
нисбатан каттароқ ишларга доимо истамай ёндашардилар.
Ушбу ҳолатда ФЗТ ходимларидан фақат баъзилари амалий моне-
таризм ҳақида билганлар. Бу икки ёки уч киши, шу жумладан, Стив
аксильрод бўлиб, у бундай ғояларни маъқуллаган ва янги ёндашувга
қизиққан етакчи ходимлардан бири эди. Ҳамма ходимлар бу ғояларга
илиқ муносабатда бўлган деб ўйламайман. Улар монетарист эдилар,
ўйлайманки, амалий монетаризм ғояси улар учун ўта «монетарча» кў-
ринарди. Лекин, ФЗТ фрустрация ҳолатида бўлиб, эҳтимол, бундай
монетарча ёндашув ғояси ёқмаган ходимлар бошқа кишилар сингари
ўзгаришларга тайёр эдилар. Бунга шубҳа йўқ.
Бу мени ҳақиқатда ўзгаришларни амалга оширишга ундади, зеро, бу
дисконт ставкасини иккинчи марта ошириш эди. овоз бериш натижаси:
4:3. Мен буни ҳақиқатда кучли қадам ва биз бозорда зарур таъсирга эга
бўламиз деб ҳисоблагандим, лекин бу амалга ошмади. Бунга ФЗТ эркин
нафас олди. овоз бериш натижаси 4:3, демак, бу дисконт ставкасининг
охирги ошиши» деган жавоб олдик. Бозор ФЗТнинг бундай қадамидан
таъсирланди, бу мени ҳайратга солди. Фикримча, мен шу қадар содда
бўлганман. Ҳамма ҳодисаларни аниқ эслайман. Мен қарши овоз берган
уч кишини шу тариқа овоз бермасликка ишонтиришга қаттиқ уринма-
дим. Менда тўртта овоз мавжудлигини билардим.
агар биз дисконт ставкасини яна бир бор оширишимиз зарур бўл-
ганда, натижа 4:3 бўларди. Лекин бозор буни ўзгача қабул қилди. на-
тижада, ишонч муаммоси ўйлаганимдан ҳам жиддийроқ эканини ту-
шундим. Бу мени ўзгача ёндашув ҳақида жиддий ўйлашга ундади. Ўз
ғоямни тақдим этганимда ҳамма, ҳатто фоиз ставкасини оширишга
қарши овоз берганлар ҳам мени бир овоздан қўллаб-қувватлашди.
Мерлинг: Сиз Бошқарувчилар кенгашини назарда тутяпсизми?
Волкер: ФЗТ Бошқарувчилари кенгаши ва очиқ бозордаги опера-
циялар қўмитасини назарда тутяпман. кенгаш аъзолари мени кўпроқ
ҳайратга солди, бу эса бироз безовта қилди. Улардан бирортаси матбу-
отда, ўз китоблари ёки нутқларида ўша пайтда содир бўлган ҳодисалар
тўғрисида эслатиб ўтганини билмайман. Уларнинг ўрнида мен бу ишни
амалга оширган бўлардим. Эслайман, овоз беришга қадар бўлган маж-
2 0