Page 235 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 235

ПОЛ ВОЛКеР

              Мен  доим  ислоҳ  этилган  тизимга  ўтиш  босқичи  нисбатан  қисқа
           бўлади  деб  ўйлаганман.  шу  сабабли,  мен  дастлабки  режани  ишлаб
           чиққандим, лекин тиғиз вазиятда олдиндан ишлаб чиқилган режа ҳеч
           кимни  қизиқтармайди.  инқироз  даври  бошланганда  президент  ник-
           сон ва молия вазири Жон кеннеди ўзларини руҳан сақлаб, дастлабки
           қадамни қўйиш, конвертацияни тўхтатишга тайёр эдилар. Лекин, улар
           яна бирор ишга қўл уришни истамасдилар, бу эса мени қийнарди. Мен
           тизимни жуда тез ислоҳ этиш мумкин деб тахмин қилган ҳолда жуда
           содда ўйлардим.                                                                ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
              Мерлинг: Бёрнс (ФЗТ бошқарувчилар кенгаши раиси) бу вазият-
           га қандай муносабатда бўлди?
              Волкер: Бёрнсда бошқа ёндашув мавжуд бўлиб, у таклиф этилган
           ҳаракатларнинг бирортасини ҳам амалга оширишни истамасди. Унинг
           конвертацияни  бироз  тўхтатмай,  олтин  нархини  ўзгартириш  мумкин
           деган фикрини ҳисобга олмаганда, у тизимни ислоҳ этиш бўйича би-
           рорта реал ғояга эга бўлган деб ўйламайман. Бизда ички сиёсат маса-
           лалари бўйича, гарчи мен у сингари даромадлар сиёсати муҳокамасига
           чуқур киришга интилмасам-да, келишмовчиликлар мавжуд эди.
              инфляция муаммоси мавжуд бўлганлиги сабабли долларни қўйиб
           юборсак  ёки  уни  девальвация  қилсак,  унинг  психологик  оқибатлари
           жиддий бўлиши мумкинлигига ишончим комил эди. Бу инфляциянинг
           кучайишидан қўрқишга сабаб бўлиши мумкин эди. Биз стагфляцияга
           учрадик, ҳамма маълум шубҳада эди: бундай юқори инфляцияда ўсиш
           жуда секинлашиши мумкин. Мени қуйидаги ғоя қамраб олганди: дол-
           ларни «эркин сузиш»га қўйиб юбориш пайти келганда, биз нархларни
           ҳам вақтинча музлатиб қўйишимиз керак, бу ҳозирги кунда унча муҳим
           ғоя бўлиб кўринмаслиги мумкин.
              натижада, бу ҳодиса мен режалаштирган 90 кундан анча узоқ да-
           вом этди. Фикримча, бажаришимиз керак бўлган иш – кутилмаларни
           «тинчлантириш» эди. Лекин 90 кун қарийб икки йилга чўзилди ҳамда
           пул-кредит сиёсати жуда ноаниқ бўлди.
              Мерлинг: Ҳамма мўлжаллар чиппакка чиқди.
              Волкер: Жуда тўғри. Бу ачинарли ҳодиса бўлиб, уни ҳозирга қадар
           унута  олмайман.  Бошқа  давлат  раҳбарларининг  ушбу  масалани  ҳал
           этишга ёндашуви албатта бизникидан сезиларлича фарқ қиларди. Улар
           бизни танқид қилиб, ҳаракатларимиз вазиятни ёмонлаштиради деган
           фикрда эдилар. Биз долларни девальвация қилганимизда, улар ҳайратга
           тушдилар ва нима қилишни билмай қолдилар.
                                                                                       2
   230   231   232   233   234   235   236   237   238   239   240