Page 239 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 239
ПОЛ ВОЛКеР
рамзий маънода оширганмиз. Бу уч марта осиё инқирози оқибатлари-
ни қоплаш учун амалга оширилган. Биз, аксинча, гайкаларни бурама-
ганмиз. Биз фоиз ставкаларини ўзгартириш бўйича пухта режалашти-
рилган кичик қадамларни қўйганмиз, лекин буни – оширилган фоиз
ставкалари инфляцияга қай тариқа таъсир этганини изоҳлаш мушкул.
Менимча, соғлом фикрга асосланган қуйидагича тасаввур мавжуд:
инфляция – камроқ товар сони ортидан қувувчи катта миқдордаги пул-
лар. Бу фикрни соддалаштириб, айтиш мумкинки: инфляция – пул мас-
саси муомаласи билан боғлиқ оддий ҳодиса. Пул таклифи ва инфляция ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ўртасидаги ўзаро боғлиқликка нисбатан сўнгги ўн ва юз йиллар даво-
мида юзага келган иқтисодий мазмун шунга сабаб бўлдики, бу маълум
боғлиқлик кишиларнинг қонига сингган.
шунинг учун, фикримча, биз кишиларга нафақат фоиз ставкаларини
оширишимиз керак дейишимиз, балки инфляцияни бундай кўринишда
тўхтатиш учун қўлланилаётган чораларнинг зарурлигини тушунтири-
шимиз мумкин эди. адолат учун ҳам, беқарор инфляция вазияти ку-
чайганда фоиз ставкаларини қанча ошириш зарурлигини аниқлаш учун
бошқа яхши мўлжалимиз йўқ эди деб айтиш жоиз. Ҳар ҳолда ўзимизни
тартибга солиш керак деган ғоя муҳим бўлган.
Бундай ҳолатда доимо кам ишнинг жуда кеч амалга оширилиш хав-
фи ҳам мавжуд. Ўйлайманки, буни ҳозирги вазиятда ҳам қўллаш мум-
кин. шунинг учун жамиятда инфляция ҳукмрон бўлганда, назаримда,
ўз-ўзини тартибга солиш учун бирор нарсадан кечиш жуда муҳимдир.
Бунинг учун хатарлар қандайлигини билиш зарур, бу юқори инфляция
шароитида муҳим ўрин тутади.
Мерлинг: Сиз амалий монетаризм ҳақида Кенгашга ишга ўтгун-
га қадар фикрлай бошлаганман деяпсиз. Эҳтимол, Федерал захира
тизимида ишловчи кишиларнинг баъзилари ҳам шу мавзуда фикр
юритган бўлса керак, шундайми?
Волкер: Маълум даражада, Сент-Луис Федерал захира банки
қатъий монетар сиёсатини ўтказди. Лекин, ўз билим ва тасаввурла-
римни у ердан олмаганман. ФЗТ фрустрация ҳолатида бўлган ва у
ерда ислоҳотларнинг монетаристик воситаларини қўллаш имконияти
тўғрисида миш-мишлар юрган. Мен кенгаш раиси бўлгунимга қадар
ФЗТда ушбу мавзуда баъзи тадқиқотлар бўлган. Сиз ҳақсиз, ФЗТда
бирор-бир чора кўриш керак деган умумий гаплар ва кўпгина норози-
ликлар бўлган, лекин иш охиригача амалга ошмаган.
Мерлинг: 1979 йилда иш стратегиясида туб ўзгаришлар юз бер-
ганда ФЗТ ходимлари қандай вазифани бажарганлари менга қизиқ.
2