Page 238 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 238
ПОЛ ВОЛКеР
Бу қатор монетаристик ғояларимни қўллаб-қувватлаш гуруҳини ту-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
зишдан ташқари, ҳақиқатда изчил ва оқилона сиёсатни шакллантириш
учун мослаштириш имконияти тўғрисида ўйлай бошлаганимдан дало-
лат беради.
Мерлинг: Қизиқ. Сиз Халқаро валюта тизимида асосан дол-
ларнинг ҳолатини ўзгартиришга бағишланган Хирш ўқишлари ан-
жуманини эслатиб ўтдингиз. Адашмасам, нутқларингиздан бири
«Халқаро валюта бозоридаги барқарорлик – иқтисодий ўсишнинг
зарур шарти» деган ғоядан иборат эди. Унда сиз 1930-йиллардаги
депрессия халқаро валюта тизимига маълум жиҳатдан таъсир
кўрсатиб, қулашини аниқ мураккаблаштирган эди.
Қизиқ, 1979 йилда «амалий монетаризм»дан фойдаланиш юза-
сидан қарорингизга қайтган ҳолда деярли ички кўринишдаги – ин-
фляция сингари масалаларга татбиқан халқаро миқёсдаги бундай
ғоялар қанчалик муҳим бўлган?
Волкер: Ўтмишга назар солган ҳолда, ўйлайманки, бу қарор асо-
сан ички кўринишга эга бўлган... Лекин бу дунёда ҳамма нарса ўза-
ро боғлиқ ҳамда бирини иккинчисидан ажратишнинг иложи йўқ. Бу
нутқим ташқи бозорга тўлақонли қаратилмаган, лекин долларнинг
барқарорлиги у билан боғлиқ. ишончим комилки, инфляциянинг ўсиб
борувчи суръати ғоясини мен бошлаб берганман.
Мерлинг: Бундай сиёсатнинг ўтказилиши кўпчиликда мураккаб
ва ҳатто нохуш фикрларни келтириб чиқаради. Ҳар бир демокра-
тик мамлакатда бундай сиёсатнинг асосланганлигини кишиларга
тушунтириш учун имконият ва йўлларни топиш зарурлиги ҳамда
буни кишилар маъқуллашлари лозимлиги тушунсангиз керак. Акс
ҳолда қаршиликка учрайсиз ва ҳеч нарсани амалга ошира олмайсиз.
Бу нуқтаи назардан монетаризм тили ўзини етарлича самарали
ҳодиса сифатида тавсия этди, шундай эмасми?
Волкер: Бундай сиёсатни ўтказиш юзасидан илгари ташаббус-
кор бўлган баъзи кенгаш аъзоларининг: «Бу фоиз ставкаларини оши-
ришда айбловларнинг олдини олиш учун ўзига хос шов-шув восита-
си эмасми», – деган фикрлари мени асабийлаштирарди. Мен бундай
ҳисобламаганман, лекин аксарият кишилар шундай ўйларди.
шубҳасиз, мен ўтказган сақлаб туриш сиёсати мададга муҳтож эди.
Сиз фоиз ставкаларини ҳатто чорак фоизга ошириш тўғрисидага маса-
лани муҳокамага қўйишингиз мумкин, бу нисбатан глобал ишлар дои-
расида деярли сезилмайди. Сўнгги йилларда ФЗТ фоиз ставкаларини
беш марта оширди. Биз фоиз ставкаларини беш марта, лекин деярли
2