Page 226 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 226
ПОЛ ВОЛКеР
зарурат йўқ. ФЗТ шундай муваффақият билан Молия вазирлигининг
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
бир қисми бўлиши мумкин.
Мерлинг: Сўнгра сиз Гарвардга – Литтауэр давлат сиёсати мак-
табига йўл олдингиз. Бу Принстондан кейинги фаолиятингиз эди-
ми?
Волкер: Мен Принстон университетини январь-февраль ойларида
тугатганман, олти ой бўш вақтим бўлган. Давлат сиёсатига қизиққаним
учун вашингтонга йўл олганман – шунчаки кадрлар агентликларига
бориб, давлат тузилмалари, шу жумладан, ФЗТда бирор-бир бўш иш
жой борми деб суриштирдим. Ҳамма жойдан рад жавобини олдим.
Бу мавзуда ҳазил қилиш ва Федерал захира тизимида қандай рад жа-
воби олганимни эслашни яхши кўраман. Мен мустақил иш изладим,
раҳбарлар суҳбатидан ўтдим, лекин ҳеч ким бир неча ойга ишга олиш-
ни истамади. натижада, нью-Йорк Федерал захира банкига ишга қабул
қилиндим. Бу ажойиб эди! Бу менинг дастлабки ҳақиқий ишим эди!
кейин магистратурага ўқишга кирдим.
Мерлинг: Литтауэр мактабида ўқиган пайтингизда танишган-
мисиз Элвин Ҳансен билан? Унинг машғулотларига борганмисиз?
Жон Уильямснинг машғулотларига-чи?
Волкер: Ҳа, Ҳансен бир семестрга мўлжалланган курсни олиб бо-
рарди. У «Банк тизими ва пул муомаласи» деб аталарди, шекилли. Бу
кейнс назариясининг аниқ, мантиқий баёни эди. курс кейнснинг «Уму-
мий назария»сига асосланарди. Биз уни батафсил ўрганганмиз. Ҳансен
жуда кучли ўқитувчи эди – у сўзлаган ҳамма фикрлар аниқ ва тушунар-
лидек эди.
Уильямс курснинг иккинчи қисмини олиб боради, у мавҳум ва
баҳсли бўлган. У далилларини ҳеч қандай рақам билан асосламасди.
Бу маъруза Ҳансен маърузаларининг акси эди. Ҳансен ҳамда Уильямс
фискал сиёсат бўйича семинар машғулотлари ҳам ўтказарди. Бу семи-
нар ўша пайтда яхши танилган, лекин мен уларга деярли бормасдим.
нима учунлигини айтиш мушкул. Эҳтимол, мен уни янада мураккаб
ҳисоблагандирман.
Мерлинг: Сиз Ҳансен туфайли Кейнс билан, Уильямс туфайли
эса мавҳум фикрлар билан танишгансиз. Қайси дарс бериш усули
кўпроқ ёққан сизга?
Волкер: Ҳансен ўз фикрларини қанчалик содда ва тушунарли баён
этиши ёдимда. Биз ўша пайтда ўқиган китоблардан бирини Ларри клейн
ёзган. Бу эконометрикага бағишланган китоб бўлиб, хотирам панд бер-
маса, «кейнс инқилоби» деб номланган эди. Ҳансен сўзлаган фикрлар-
22