Page 223 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 223
ПОЛ ВОЛКеР
ПОЛ
ВОЛКЕР ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
1927 йилда туғилган. Умрининг асосий қисмини давлат хизмати-
да: Кеннеди ҳузуридаги Молия вазирлигида (1962–1965), сўнгра Никсон
ҳузуридаги пул-кредит сиёсати масалалари бўйича молия вазири ўрин-
босари (1969–1978), Федерал захира банки президенти (1975–1979),
ниҳоят, Картер ва Рейган ҳузуридаги Федерал захира тизими (ФЗТ)
Бошқарувчилар кенгаши раиси лавозимларида ишлаган.
Буюк депрессия ва иккинчи жаҳон уруши унинг ҳаётида мақсад
сари ҳаракатланишига кучли таъсир кўрсатди. Депрессия миллат
учун катта синовлар даври бўлиб, қадриятларни қайта баҳолаш ва
чуқур ислоҳотларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Пол Волкер
ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш учун давлат хизматига
ўтди, тақдир тақозосига кўра, халқаро миқёсда Бреттон-Вудс тизи-
ми ва АҚШдаги Гласс-Стигалл банк тизими инқирозига сабаб бўлган
жараёнларни бошқаришига тўғри келди.
Ўтмишга назар ташлаганда, у ҳозирги кунда ўз карьераси юзаси-
дан баъзи нохушликларни, лекин, шу билан бирга, муваффақиятни ҳам
ҳис этди. Ҳар ҳолда бундан кейин депрессия ва жаҳон урушлари содир
бўлмаган. Шу йилларда Волкерда тараққиётга ва унинг мавжудлигига
ишонч пайдо бўлган эди.
22