Page 3 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 3
К И Р И Ш
КИРИШ
инсон доимо уни қуршаб турган оламда бўлаётган воқеа-ҳоди- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
саларга, жамиятнинг ривожланиб боришига ўз муносабати ва қараш-
ларини баён этиб келган. Турли хилдаги таҳлилларни амалга ошир-
ган ҳам, чуқур илмий изланишлар олиб бориб, илм-фанда кашфиётлар
қилган ҳам инсоннинг ўзи. инсон доимо атроф-муҳитдаги ўзгариш-
ларга, ер сайёрасида ва коинотда юз бераётган эврилишларга, олам-
нинг яралиши билан боғлиқ гипотезаларга, иқтисодий ҳаётда тез-тез
қайтариладиган инқирозларнинг асл сабабларига ўз ақл-заковати, теран
қарашлари билан муносабат билдириб келган.
Жамиятда учрайдиган муаммоларга бошқалардан кўра чуқурроқ ён-
дашадиган, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўлларини
кўрсатиб берадиган, муаммо доирасида илмий тадқиқотлар олиб бора-
диган, фанда янги назария ва қарашлар ижодкорларини бир сўз билан
олимлар деб атаймиз.
Фан соҳасида юқори натижага ва чўққига эришганларга нобель
мукофоти берилади. нобель мукофоти – буюк илмий изланишлар,
инқилобий ихтиролар ёки маданият ва жамиятнинг ривожига катта
ҳисса қўшгани учун ҳар йили тақдим этиладиган нуфузли халқаро му-
кофот ҳисобланади.
Маълумот ўрнида: нобель мукофоти 1833–1896 йилларда яшаб
ўтган швед олими, ихтирочи ва тадбиркор альфред нобелнинг ва-
сияти асосида таъсис этилган бўлиб, дунёдан кўз юмар чоғида у ўзи
йиққан мол-мулкдан ҳар йили илм-фанда катта ютуққа эришган
олимларга мукофот тариқасида бериладиган жамғарма ташкил эти-
лишини васият қилган. Унинг васиятига кўра, мукофот катта илмий
ютуқларга эришган ва инсоният тараққиётига хизмат кўрсатган олим,
жамоат фаоли ва ёзувчиларга 5 қисмга бўлиниб, ирқи, миллати, жинси
ва динидан қатъи назар, физика, кимё, физиология (тиббиёт) соҳасида