Page 4 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 4
К И Р И Ш
кашфиётлар қилган, бадиий асарлар, халқлар дўстлиги ва тинчлигини
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
мустаҳкамлаш йўлида кўрсатган фаолияти учун тақдим этилади.
Мукофот 1901 йилдан буён топшириб келинади. Маросим ҳар йили
10 декабрь санасида, яъни мукофот таъсисчиси альфред нобель олам-
дан кўз юмган санада Стокгольмда ўтказилади. шу куни дастлабки беш
йўналиш бўйича лауреатлар швеция пойтахтига етиб келади ва шахсан
қиролнинг қўлидан олтин медал ҳамда пул мукофотини қабул қилиб
олишади.
1968 йилда швеция Марказий банки ўзининг 300 йиллиги муноса-
бати билан иқтисод фанлари соҳасидаги ютуқлари учун ҳам берилади-
ган қўшимча нобель мукофотини таъсис этган. 1969 йилда иқтисодиёт
соҳасида илк нобель мукофотига сазовор бўлганлар: норвегиялик Раг-
нар Фриш ва голландиялик ян Тинберген ҳисобланади. Уларга мукофот
иқтисодий жараёнлар таҳлилини амалга оширишда динамик моделлар-
ни қўллаганликлари учун тақдим этилган.
Мазкур рисолада турли йилларда иқтисодиёт соҳаси ривожига қўш-
ган улкан хизмати, амалга оширган илмий изланишлари, яратган наза-
риялари учун нобель мукофоти тақдим этилган 14 нафар олим би-
лан бўлиб ўтган алоҳида-алоҳида тарихий суҳбат жамланган. Рисола
низомиддин Ўрмоновнинг бевосита саъй-ҳаракати ва магистратура
босқичи талабалари билан (Тошкент давлат иқтисодиёт университе-
тида иқтисодиёт мутахассислиги бўйича таҳсил олган МЭкП гуруҳи
талабалари билан) олиб борган дарс машғулотлари натижаси сифати-
да яратилган.
Рисоладан ўрин олган суҳбатларнинг барчаси инглиз тилидан тар-
жима қилинган бўлиб, унда нобель мукофотини қўлга киритган
олимнинг шахсий ҳаёти, илм-фанга қўшган ҳиссаси, ўзидан олдин-
ги иқтисодчиларнинг олиб борган изланишларига муносабати, устоз-
лари ва шогирдларининг муваффақиятлари, ҳукумат раҳбарларининг
иқтисодий сиёсатни амалга ошириш борасида қабул қилган қарорлари
мазмун-моҳияти билан боғлиқ қарашлари савол-жавоб тарзида тизим-
лаштирилган.
Тез орада иқтисодиёт бўйича нобель мукофотига сазовор бўлган
бошқа олимларнинг ҳам илм-фанга қўшган ҳиссалари, яратган назария-
лар, ишлаб чиққан иқтисодий моделлари, уларнинг ҳаёт йўллари билан
боғлиқ суҳбат тафсилотлари бўйича ҳам нашрларни амалга ошириш
кўзда тутилган.