Page 5 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 5
ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ
ВАСИЛИЙ
ВАСИЛьЕВИч
ЛЕОНТьЕВ ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
1905 йилнинг 5 август санасида Германиянинг Мюнхен шаҳрида та-
валлуд топган. Келиб чиқиши рус бўлган америкалик иқтисодчи, тармоқ-
лараро таҳлил назарияси асосчиси. 1973 йил иқтисодиёт бўйича Нобель
мукофотига сазовор бўлган.
Тадқиқот мавзуси: «Харажатлар самарадорлиги услубини ишлаб
чиқиш ва уни муҳим иқтисодий муаммоларга татбиқ этиш».
1925 йилда у Ленинград университетида фалсафа ва социологияни
чуқур ўрганган. Кейинчалик Леонтьев Берлинда иқтисод соҳасида ўқиган
ва «Иқтисодиёт эврилиши» мавзусида диссертация ёзиб, фан доктори
илмий даражасига сазовор бўлган. У бир неча йил давомида (Хитойга
сафари туфайли бир йиллик танаффус билан) Киль шаҳридаги Жаҳон
иқтисодиёти институтида ишлади.
1928 йилда Леонтьев темир йўл вазири маслаҳатчиси сифатида Хи-
тойга расмий ташриф бўйича таклиф олади. Унга Хитой саёҳат ти-
зими ва юкларни ташишнинг оптимал вариантини ҳисоблаш вазифаси
топширилади. 1931 йилда Василий Леонтьев Aмерикага жўнаб кетади
ва у ерда «Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси» директори Уесли
Митчеллнинг ходими бўлиб ишга қабул қилинади. Кейинчалик, у синов-
дан ўтиб, Гарвард ва Нью-Йорк университетларида маърузачи, Aмерика
иқтисодий таҳлил институти асосчиси ва раҳбари бўлади. Шунингдек,
бир пайтнинг ўзида БМТ Бош котибининг маслаҳатчиси вазифасида
ҳам меҳнат фаолиятини олиб боради.
Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан кейин у AҚШ ҳаво кучларида
иқтисодий режалаштириш бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Унинг
раҳбарлиги остида Германия иқтисодиёти учун кириш-чиқиш матрица-
си ишлаб чиқилади. Матрица Ҳаво кучлари учун мақсадларни танлаш
учун асос бўлиб хизмат қилади.