Page 10 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 10
ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ
зифаси топширилган. Стоун миллий даромадни ҳисоб-китоб қилишда
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
мураккаб кўрсаткичлар учун асос сифатида «харажатлар – маҳсулот
ишлаб чиқариш» усулига катта аҳамият берган.
Фоули: Бу каби тизимда, одатда, доим талаб сингари таклиф-
нинг ҳам таъсирини моделлаштиришга ҳаракат қилинади.
Леонтьев: Талабни алоҳида таҳлил қилишга уринишлар доим ха-
вотир уйғотган менда. Фикримча, хўжалик, бу – бутун тизимнинг бир
қисми холос. Тўғри, назарияга мурожаат қиладиган бўлсак, хўжалик
– иқтисодиётнинг йирик тармоғидир.
Фоули: Классик мактабнинг «аҳолини қайта тузиш – иқтисодий
тизимни такрор ташкил этиш жиҳатларидан бири» ғояси билан
маъқулланади.
Леонтьев: Мутлақо тўғри. Бу ҳақда кенэ ҳам ёзиб қолдирган.
Фоуле: Таркибий ўзгаришлар ва ишбилармонлик фаоллигидаги
тебранишлар ўртасидаги ўзаро алоқа тўғрисида биз Ричард Гудвин
билан суҳбатлашганмиз.
Леонтьев: Ричард Гудвин – менинг собиқ талабам. У менинг
қўлимда ўқиган ҳамда менга ассистентлик қилган. Гарвардда у ўзига
доимий иш жойи топа олмагач, англияга жўнаб кетди. У жуда яхши
дўст ва ажойиб инсон эди.
Фоули: Бир сафар мен Гудвин билан шу ҳақда суҳбатлашган эдим.
1940-йилларнинг охирларида у Гарвардда вақтинчалик иш топга-
нини айтган эди.
Леонтьев: Ҳа, вақтинчалик иш топди, лекин доимий иш жойи топа
олмади ва англияга жўнаб кетди.
Фоули: У ҳам шу ҳақда гапириб ўтган эди, аммо 1940-йилларнинг
охирларида шундай тадқиқотлар билан шуғулланган Гудвиндек ин-
сон Қўшма Штатларда иш топа олмагани мени ҳайратга солади.
Леонтьев: Бунга сиёсат айбдор, чунки у бошқа оқимга мансуб бўл-
ган деб ўйлайман.
Фоули: Айнан шундай ҳолатлар унинг илмий хизматларини
йўққа чиқарган кўринади. Нима дейсиз?
Леонтьев: Ростини айтадиган бўлсам, ҳа, иш айнан шундай тус ол-
ган.
Фоули: Сиз ҳозир ҳам даврий-иқтисодий тебранишлар асосий
сабабини таклифдаги таркибий ўзгаришларда деб баҳолайсизми?
Леонтьев: Ҳа, таркибий ўзгаришлардан, аммо жуда эҳтиёткорлик
билан ёндашиш лозим, чунки динамик тизим таркибий ўзгаришлар-
сиз, шунингдек, тебранишларнинг ёпиқ ички сабабларига эга бўлиши
10