Page 13 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 13

ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ

           меҳнат вазири Фрэнсис Перкинс президентга урушдан кейин америка
           иқтисодиётининг аҳволи қандай бўлишини билиш учун менга мактуб
           йўллаган эди. Президентга қандай жавоб қайтариш ҳақида боши қотган
           эди. Бунинг ечимини топиш учун улар адабиётларга мурожаат этиб, из-
           лашга ҳаракат қилишди, лекин муаммога қандай ёндашиш кераклиги-
           ни билмаган эдилар. Ўша даврда менинг илк мақолаларимдан бири чоп
           этилган, шунда улар мендан: «Балки сиз бизга буни қандай бажаришни
           ўргатарсиз?» деб мурожаат қилган эди. Менинг олдимга вазирлик ва-
           килини жўнатишди, шунда мен: ҳақиқий маълумотлар ва яхши назария               ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           керак дедим. Рузвельт даврида ҳукумат жуда ақлли ва фаол эди. Жуда
           яхши,  маълумотларни  тўпланг  деб  айтишди.  вашингтонга  келинг  ва
           ҳақиқий маълумотларни тўпланг дейишди.
              аммо буни мен рад этдим. вашингтонда ҳақиқий маълумотларни
           тўплашнинг иложи йўқ эди. Мен бу ишни Гарвардда бажаришим ло-
           зимлиги уқтирдим. шунда улар билан бирга Гарвардда Литтауэр мак-
           табида Меҳнат статистикаси бюроси бўлимини очдик. Мен у ерда, асо-
           сан, иқтисодчиларни эмас, балки муҳандисларни топдим, ҳамда улар
           билан «харажатлар – ишлаб чиқариш» жадвалини туздим. Харажат ва
           натижалар  ҳисобининг  навбатдаги  батафсил  жадвалини  Мудофаа  ва-
           зирлигининг маблағлари ҳисобига туздик. нақд маблағга эга бўлмаган
           ҳолда «харажатлар – ишлаб чиқариш» жадвалини тузиш жуда қийин
           кечди, бинобарин, бу жуда ресурсталаб машғулот бўлганлиги учун биз
           Мудофаа вазирлигига таяндик, чунки уларнинг маблағи етарли эди.
              Фоули: Урушдан кейин кейнсчилар талабни бошқариш ва иқти-
           содиёт таркибини такомиллаштиришга қаратилган харажат ва
           натижалар таҳлилига асосланган иқтисодий сиёсат бўйича қандай
           фикрларни бера оласиз?
              Леонтьев: кейнсча ёндашув маълум даражада ғолиб бўлди деб ўй-
           лайман. айтарлича рақобат бўлмаган ва кейнс ғолиб бўлган.
              Фоули: Бу нима учун юз берган?
              Леонтьев: Чунки кейнс жуда прагматик эди. Руҳан сиёсатчи, жуда
           яхши  сиёсатчи  бўлган  у.  Ўз  назариясини  моҳиятан  сиёсат  соҳасида
           шахсий тавсияларини асослаб бериш учун ишлаб чиққан деб ўйлай-
           ман. У жуда ақлли инсон эди.
              Фоули: Сизнинг Меҳнат, Мудофаа ва Савдо вазирликлари билан
           сиёсий алоқаларингиз қандай эди?
              Леонтьев: яхши. Лекин, биласизми, улар бошқачароқ бўлган. нис-
           батан соддароқ. Меҳнат вазирлиги меҳнат бозоридаги таклифлар, турли
           кўникмалар билан боғлиқ масалаларни ўрганган, яъни нисбатан торроқ
                                                                                        1
   8   9   10   11   12   13   14   15   16   17   18