Page 18 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 18
ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ
иқтисодий назарияни математика тилига ўгирган кишилар ҳеч қан-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
дай қизиқарли ғояларни таклиф этмадилар. албатта, улар ниманидир
таклиф этди, лекин иқтисодий тизимнинг амал қилиш механизми-
га нисбатан алоҳида қизиқиш намоён этмадилар, улар учун эмпирик
таҳлил ҳам, пировардида, муҳим бўлмаган.
Фоули: Бошқалар билан ҳам айнан шу мавзудаги суҳбатимдан
шуни тушундим: кўпчилик, иқтисодиётни расмийлаштириш бирор-
бир муҳим кашфиётлар қилиш имконини беришига ишонишган.
Леонтьев: Рақамли маълумотларсиз бунинг иложи йўқ. Рақамли
маълумотларсиз бу ҳеч нарса бермайди. Фақатгина мувозанат ва тенг-
сизлик тамойилларини ўрнатиши мумкин.
Фоули: Бу билан, ушбу фанга реал ҳиссангиз бирор-бир жиҳатдан
чекланади деб ўйлайсизми?
Леонтьев: Менимча, ҳа. Улар, агар бизнинг ҳақиқатда сифатли,
жуда батафсил эмпирик ахборотларимиздан фойдалансалар, маълум
тараққиётга эришган бўлишарди. Масалан, замонавий техник тараққиёт
меҳнатга бўлган талабга қандай таъсир этишини тушуниш қизиқ бўлур
эди. У бу талабни камайтириши ва, ҳатто, ижтимоий муаммоларни кел-
тириб чиқариши мумкин. Бинобарин, меҳнат ишлаб чиқариш омиллари-
дан бири бўлмай қолади. У ҳолда сиз меҳнатни қўллаб-қувватлашингиз
лозим. Давлат аҳолини таълим, соғлиқни сақлаш ва, албатта, ижтимо-
ий таъминотга (балки бирор-бир ижтимоий ёрдам) харажатлар орқали
субсидиялашига тўғри келади деб ўйлайман. Менимча, пировардида,
ижтимоий таъминот тизими кишиларда истеъмол товарларини сотиб
олишга маблағлари бўлиши учун даромадларни қайта тақсимлашни
кўзда тутади. Ҳозир ҳам, ривожланган оилаларда ижтимоий таъминот-
га қандай маблағлар сарфланиши мени ҳайратга солади.
Фоули: Бу кейнсча муаммо – давлат субсидиялари орқали талаб-
ни қўллаб-қувватлаши тушунилади.
Леонтьев: Ҳа. Лекин, бу нафақат талабни қўллаб-қувватлаш, кейнс,
айни вақтда, мавжуд бўлмаган бандликни қўллаб-қувватлаган. Фақат
талаб қўллаб-қувватланади. Сиз инсонларни боқинг. Техника бандлик-
ни оширмайди ҳам, қисқартирмайди ҳам. Менинг фикримча, техника
меҳнат билан рақобатлашади. агар сизнинг барча ишларингизни авто-
мат ишлаб чиқарса, табиийки, сиз кўп ишчини жалб этмайсиз.
Фоули: Бу юз бераётганларнинг реал таркибини ўрганиш маълум
асосга таяниши лозим деган фикрингизни ифодалайдими?
Леонтьев: Ҳа. Техник тараққиёт, ҳатто тарихий даврларда ҳам
иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган, айниқса,
ҳозир, илмий тадқиқотлар жадаллашиб бораётган бир пайтда, бун-
1