Page 19 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 19
ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ
дай таҳлиллар жуда муҳим. Электр энергияси арзонлашса, техника
тараққиёти катта аҳамият касб этади. Ҳозир ишлаб чиқариш нисбатан
кўпроқ электр энергиясини талаб этмоқда.
Фоули: Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлиш
сизнинг ишингиз ёки олим сифатидаги фаолиятингизга таъсир
кўрсатганми?
Леонтьев: Қайсидир маънода ҳаётимга таъсир кўрсатган, аммо
ишимга эмас. Табиийки, буюртмалар олиш осонлашди. аммо, энди
молиявий кўмак олиш қийинроқ кечмоқда. шунинг учун менинг ил- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
мий ҳаётим осонлашди. Бугунги кунда нобель қўмитасининг фаоли-
яти ҳам кенгайиб бормоқда. Ҳозир асосий эътибор аста-секинлик би-
лан иқтисодчи-назариётчилардан институционал иқтисодчиларга ўтиб
бормоқда. иқтисодчилар бугунги кунда, мен ҳаракатлантирувчи куч
деб ҳисоблайдиган янги технологиялар пайдо бўлиши билан ифодалан-
ган институционал ўзгаришлар билан етарлича қизиқишмаяпти.
Фоули: Қачонлардир сиз иқтисодиёт жамиятда физика ёки био-
логиянинг вазифасини бажариши лозим деб ҳисоблаганмисиз?
Леонтьев: Бундан бирор-бир иш чиқади деб ўйламайман. Табиийки,
иқтисодчи-математиклар физикага қарашни ёқтирадилар. Дарвиннинг
ғояси маълум маънода қизиқ бўлган деб ўйлайман. Дарвин буюк интел-
лектуал инқилобчи бўлган. У нафақат биологияда, балки бутун ҳаётий
жараёнлар таҳлилида ҳам улкан инқилоб қилган. ньютон ва Дарвин
– ижтимоий ўзгаришларнинг сабабларини тушуниш учун улкан ҳисса
қўшган. Дарвинизм – жуда муҳим. Сизни айнан нима қизиқтиради?
Фоули: Кейинги вақтларда мен илмий-техник тараққиётнинг
эволюцион моделлаштирилиши билан ҳам шуғулландим. Техника
тараққиёти ҳал этувчи аҳамиятга эга бўлган узоқ вақт оралиғида
глобал исиш муаммоси ҳам мавжуд бўлади.
Леонтьев: Ҳа, фикрингизни маъқуллайман. Технология муҳим
аҳамиятга эга бўлади.
Фоули: Қисқа истиқболда мавжуд технологияларни алмашти-
риш маълум аҳамиятга эга бўлиши мумкин, лекин узоқ истиқболда
илмий-техника тараққиёти йўналиши янада муҳимлашади деб ўй-
лайман. Уни назорат қилиш усули мавжудми?
Леонтьев: Ҳа. онгли равишда эмас, лекин... Энди, албатта, фан ва
техника тараққиёти ўртасидаги алоқа янада узвийлашди. Ҳатто, илм-
фан тараққиётисиз техника тараққиётини тасаввур қилиш қийин. Гло-
бал исишни ҳисобга оладиган бўлсак, булар янада чуқурлашиб боради.
Биз нима қилишимиз мумкин деган табиий савол туғилади? Биз кўп
1