Page 20 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 20

ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ

               нарса қилишимиз мумкин. Масалан, иқтисодий ривожланиш суръатла-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               рини қисқартиришимиз мумкин.
                  Фоули:  Тез  ривожланишни  хоҳлаётганлар  учун  бу  ғоя  унчалик
               ҳам хушланмайди.
                  Леонтьев:  Ривожланаётган  мамлакатлар  техник  томондан  бироз
               оқсаётгани ҳайратланарли.
                  Фоули: Агар сизга «даромад – харажат» усули сифатида, айнан,
               шундай инноваторлик ва қимматли ғояларни кашф этувчи ёш олим-
               ни таништирсалар, у ҳолда сиз унга қандай маслаҳат берган бўлар-
               дингиз?
                  Леонтьев: Мен унга нимадир нашр этишни тавсия қилган бўлардим.
               Билмадим, бугун қандай ишларга кўп пуллар сарфланмоқда? Сўнгги
               вақтларда  менда  бу  соҳадаги  ўзгаришларни  кузатиб  боришга  имкон
               бўлмади, чунки 90 ёшни қораладим. албатта, тадқиқотларга эмас, бал-
               ки маълумотлар тўплашга кўп пул сарфланади. Баъзи иқтисодчиларда
               яхши  ғоялар  мавжуд  ва  улар  ҳақиқатда  бу  маълумотлардан  фойда-
               ланишлари  мумкин,  лекин  иқтисодиёт  бугун  технологияларга  яна-
               да  яқинлашмоқда.  илмий-техника  тараққиётининг  иқтисодиётдаги
               ўзгаришларга  таъсирини  ўрганиш  учун  бирор-бир  таклиф  ҳажмини
               ҳисоблаб  чиқиш  лозим.  Бунинг  учун  сизда  жуда  кўп  ахборот  бўли-
               ши лозим. Мен буни қандай бажаришни ёритиб бердим, бу учун пул
               ҳам топа олдим. Менимча, ҳақиқатда ҳам катта, ишончли ва батафсил
               маълумотларга эга бўлган ҳолда маълум башоратларни амалга ошириш
               мумкин  деб  ҳисоблайман.  Мен  ишлаб  чиқарувчилар  жамияти,  турли
               тармоқ ва соҳалар вакиллари билан фаолият олиб бордим, улар мени
               ахборотлар билан таъминлашга тайёр эдилар.
                  Фоули: Иқтисодчиларнинг олам тўғрисида бирор-бир янги нар-
               сани  билиш  имконини  берувчи  таснифлаш  ва  расмийлаштириш
               бўйича ишларини юқори баҳолайсизми?
                  Леонтьев:  Ҳа,  менинг  фикримча,  бу  –  муҳим  савол.  Бинобарин,
               мени  жамиятнинг  муаммолари  қизиқтиради,  иқтисодиётни  мен  иж-
               тимоий фан деб ҳисоблайман. иқтисодчилар, инсоният жамиятининг
               қандай  ривожланишига  ўз  ҳиссаларини  қўшишлари  шубҳасиз.  Бун-
               да  иқтисодиёт  фани  вакиллари  антрополог  ва  бошқа  олимлар  билан
               ҳамкорлик қилишлари лозим.
                                                          Дункан Фоули суҳбатлашди.
                                                                      Бернард коллежи,
                                                              Колумбия университети,
                                                                      1997 йил 14 апрель
           20
   15   16   17   18   19   20   21   22   23   24   25