Page 22 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 22
МИЛТОН ФРИДМАН
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
МИЛТОН ФРИДМАН БИЛАН СУҲБАТ
«Унинг қарашлари замондошларимизнинг баъзи фикрларига нисба-
тан бизнинг пул-кредит сиёсатига муносабатимиз ва иқтисодиётнинг
кўпгина бошқа масалаларига катта таъсир кўрсатди». Милтон Фрид-
манга бағишланган бу сўзлар иқтисодчи ва Федерал захира тизими
(ФЗТ) бошлиғи алан Гринспенга тегишлидир. У ушбу фикрларни
бой тажриба ва бу оламда стратегик қарорларни қабул қилиш учун
ҳақиқатда муҳим билимга эга инсон сифатида билдирган. Бу сўзлар
муболаға эмас. аксарият кишилар Милтон Фридманнинг хизматлари
янада муҳим аҳамият касб этади дейишлари мумкин эди.
Ҳозирда пул-кредит сиёсати масалаларига бағишланган деярли ҳар
бир анжуманда Фридманнинг ғоялари ёдга олинади. Макроиқтисодиёт
бўйича иқтисодий, математик ёки статистик ғояларни ифодалашда
олимнинг илк тадқиқотлари ёдга олинмаган ишларини топиш муш-
кул. Макроиқтисодиётни ўрганиш жараёнида олимнинг мақолалари,
китоблари ҳамда аниқ ифодаларидан ҳайратланмаган талабани уч-
ратмасликнинг иложи йўқ.
Эҳтимол, собиқ социалистик мамлакатларда режали иқтисодиётнинг
гуллаб-яшнаш даврида бозор тўғрисида ёзган Милтон Фридман
ғояларига қизиқмаган бирор-бир демократия тарафдори бўлмагандир.
Таниқли газета ёки журналлар унинг нуқтаи назари ва ғояларига мун-
тазам мурожаат этади. Унинг макроиқтисодиётдаги ҳар қандай ютуғи
(ёки, тўғрироғи, монетар назарияда, чунки олим «макроиқтисодиёт»
атамасини ёқтирмаган) улкан саналади. Уларнинг рўйхати эса қуйидаги
кўринишга эга:
– доимий (перманент) даромад назарияси;
– табиий ишсизлик даражаси назарияси;
– сузувчи валюта курслари ғояларини ҳимоялаш;
– пул массасининг ортиш қоидаси;
– пулларнинг қулай миқдори;
Қўшма штатларда, хусусан, Буюк депрессия даврида, математик
статистика соҳасидаги ютуқлардан ташқари, пул муомаласи ва пул-кре-
дит сиёсати тарихи – табақали мезонлар, изчил ишлаб чиқиш ва хатар-
га мойилликдан фойдаланиш, шунингдек, давлат ислоҳотлари бўйича
22