Page 27 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 27

МИЛТОН ФРИДМАН

              Тейлор: Яхши, бурилиш нуқтаси қандай бўлганидан қатъи назар
           нима учун ҳамма нарса ўзгарган деб ўйлайсиз? Нима учун, фикрин-
           гизча, ФЗТ ҳозирда пул-кредит сиёсатидаги барқарорлаштириш во-
           ситаларини яхшироқ бошқаради? Нима сабабдан?
              Фридман:  Билмайман.  Мен  ҳам  шуни  билишни  истардим.  Буни
           умуман тушуниш мушкул. Улар аввал билмаган янги нарсаларни билиб
           олмадилар. Ҳеч қандай янги ахборот ёки янги билимларни ўзлаштир-
           мадилар. нима ҳақда ўйлашни ҳам билмайман.
              Тейлор: Балки инфляция улар 1970-йиллар охирида тахмин қил-                 ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ганларига нисбатан янада салбий таъсир кўрсатаётганини тушун-
           гандирлар, шунинг учун фоиз ставкаларига нисбатан тўғри сиёсат
           ёрдамида инфляция жараёнларини тўхтатиб туриш ҳамда тушиш
           ва портлашни камайтиришга эришгандирлар?
              Фридман: Мен бунда икки жиҳатни кўраман. Биринчиси, инфля-
           цияни  бошқариш  ва  иқтисодиёт  барқарорлиги  аҳамиятининг  ўзга-
           риши,  бу  1980  йиллардан  кузатила  бошланган.  иккинчи  жиҳат,  пул
           массаси ва яиМ ўртасидаги ўзаро алоқанинг бузилиши. Бу 1990 йил-
           лар бошида яиМнинг сезиларли пасайиши натижасида юз берди. ФЗТ
           мутахассислари  иқтисодиётни  қай  тарзда  тартибга  солишни  дарҳол
           тушунганликлари  мени  ажаблантиради.  алан  Гринспен  иқтисодиёт-
           даги турли жараёнлар ва уларнинг бузилишига нисбатан бошқа киши-
           ларда йўқ алоҳида идрокка эга деган тасаввур ҳосил бўлади.
              Тейлор: Балки шундайдир.
              Фридман: Бошқача изоҳ бериладиган бўлса, сиз муҳокамалардан
           бирида  таъкидлаганингиздек,  ахборот  инқилоби  компанияларга  мод-
           дий ишлаб чиқариш захираларини бошқариш даражасини сезиларлича
           ошириш  имконини  берди.  Лекин  бу  изоҳ  саволга  жавоб  эмас,  чунки
           номоддий активларда шундай ҳолат юз бермоқда.
              Тейлор: Розиман. Агар сиз якуний савдоларга эътибор берсангиз,
           барқарорликка нисбатан айнан шундай ўзгаришларни кузатасиз, ле-
           кин эътиборингизни иқтисодий фаоллик даврида реал ЯИМнинг чо-
           раклик ўзгаришлари сингари қисқа муддатли оғишларга қаратгунга
           қадар шу ҳолат кузатилади.
              Фридман: аслида, ҳамма нарса ўзгариши мумкин. Эҳтимол, бу ста-
           тистик оғишлардир. Эҳтимол, улар ўз услубларини маълум даражада
           ўзгартиришган. Сезиларли ўзгаришлар баҳо ва ҳисоб-китобларга уч-
           ради.
              Тейлор: Лекин, ФЗТ катта билим ва ахборотга эгами деган ма-
           салага  қайтганда,  муомала  тезлигидаги  силжишлар  мавжудлиги
                                                                                        2
   22   23   24   25   26   27   28   29   30   31   32