Page 32 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 32
МИЛТОН ФРИДМАН
Тейлор: Илк даврларда, сўзларингизга кўра, сизга Артур Бёрнс
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ва Гомер Жонс катта таъсир кўрсатишган. Бу ҳақда батафсил
сўзлай оласизми? Бёрнс қайси соҳада кўпроқ таъсир кўрсатган,
микроиқтисодиётдами ё макроиқтисодиётда?
Фридман: кўпроқ макроиқтисодиётда. Бёрнс бизга семинар маш-
ғулотлари ўтказарди, машғулотларда унинг аҚшда ишлаб чиқаришни
ривожлантириш йўналишларига бағишланган қўлёзмалари билан та-
нишганмиз. Муаллиф ва унинг қораламалари билан бундай иш – мен
олган беқиёс билим ва тажриба намунаси. Бундай семинарлар туфай-
ли тадқиқотларнинг қай тариқа ўтказилишини тушундим. У ўзидан
кичик ва мансаби ундан пастроқ кишиларнинг танқидини яхши қабул
қиларди, бу ижобий тарбиявий самарага эга эди.
Гомер Жонсга келсак, у статистика ва суғурта бўйича маъруза
ўқирди. У ўқитувчилик карьерасини энди бошлаганди. Жонс Чикаго
мактаби вакили Франк найтнинг ўқувчиси бўлиб, Чикаго иқтисодиёт
мактаби аъзоси эди. Жонс менга нафақат ўқитувчи, балки инсон сифа-
тида ижобий таъсир кўрсатди, у туфайли мен Чикагога бордим!
Тейлор: Асосан статистикадан дарс берганми у?
Фридман: Статистика ва суғурта... Бу фанлар доирасида иқтисодиёт
масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Тейлор: Демак, бу даврда сиз макроиқтисодиёт ва пул назария-
сини деярли ўрганмаган экансиз-да?
Фридман: Мен банклар ва пул муомаласи бўйича таҳсил олган-
ман. Бу университетнинг макроиқтисодиёт масалаларининг бирор-бир
муҳокамаси бўлмаган асосий стандарт фани эди. Мен Чикагога магис-
тратурада ўқиш учун боргач, иқтисодиёт соҳасида жиддий тайёргар-
ликни бошладим.
Тейлор: Бёрнс ўзининг муфассал тадқиқотлари жараёнида ҳам
талабалар билан ишлагани – қизиқ ҳолат.
Фридман: Бёрнс у пайтда ўз диссертациясини якунлаш арафаси-
да эди. У ёш ва бошқалардан фарқ қиларди. У энди уйланган бўлиб,
Гринич-вилижда яшарди. Унинг сочлари ва тирноқлари узун бўлар-
ди. Биласизми, у ҳозиргидан умуман бошқача эди. Лекин доимо жуда
қобилиятли, ўз ишини иложи борича яхши бажаришни мақсад қилган
инсон эди. Бёрнс ва Маршаллнинг фикрлари қай тарзда зид бўлиб
қолганини билмайман. У Маршаллнинг энг яхши талабаси ва мухлиси
эди.
Тейлор: У сизни Маршалл билан таништирганми?
Фридман: Ҳа.
2