Page 29 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 29

МИЛТОН ФРИДМАН

              Бу даврда Дэррил Фрэнсис (Сент-Луис Федерал захира банки) пул
           массасининг фавқулодда ортишидан шикоят қиларди. кичикроқ иқти-
           содий пасайиш инфляция жараёнларини тўхтатди, лекин ФЗТ бу па-
           сайишни  «юракка  жуда  яқин»  олиб,  тегишлича  таъсир  кўрсатганда,
           ҳаммаси  ўз  изига  тушди.  Гарчи  бу  ҳақда  гапиришни  ёқтирмасам-да,
           артур Бёрнсни 1970-йилларда мамлакатга таҳдид солган хавфдан ха-
           бардор бўлгани учун ҳурматга сазовор деб ҳисоблайман.
              У конгрессдаги ўз маърузасида: «агар пул таклифи йилига 6-7%дан
           кўп ошса, бу инфляцияга сабаб бўлади», – деб таъкидлаганди. Унинг              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           бошқарув даврида эса ФЗТда бу ҳолат катта суръатларда ошди. У пул
           миқдори назарияси тарафдори бўлган, лекин ҳеч қачон мутлақ монета-
           рист бўлмаган. У кўп жиҳатдан ўз сиёсатчилик сезгиси, шунингдек, ўз
           фикрига ишонган.
              1960 йилда никсоннинг маслаҳатчиси бўлганда, «Мамлакат иқти-
           содий пасайиш бўсағасида бўлади, бу эса бўлғуси сайловларда ник-
           сонга кучли таъсир этади», дея таъкидлаганди. Бу вазият ҳақиқатда юз
           берди, шундан сўнг никсон унга кўпроқ ишона бошлади.
              ФЗТга  Бёрнс  раҳбар  қилиб  сайланган  пайтдан  эътиборан  юз  бер-
           ган  ҳамма  ўзгаришларда,  айниқса,  никсонга  тааллуқли  ҳолатларда,
           менимча, сиёсат асосий ўринни эгаллади. Буни мен шахсий тажрибам-
           дан биламан. Мен никсон билан 1970 йилда учрашганман. У артурни
           муомаладаги пул миқдорини тезроқ оширишга ишонтиришимни иста-
           ганди  (кулади).  Мен  Президентга  «Сиз  ҳақиқатда  шуни  истайсизми?
           ахир  натижада,  агар  сизни  қайта  сайлашса,  янада  катта  инфляцияга
           дуч келасизку», – дедим. У эса: «Биз бу ҳақда мени қайта сайлашган-
           да ўйлаймиз», – деб жавоб берди. шубҳасиз, бу – никсон учун айнан
           муҳим бўлган ўзига хос жиҳат.
              Тейлор: Сизнингча, Бёрнс инфляцияга алоҳида эътибор қарат-
           масдан вақт омилига амал қилганми? Ёки таваккал қилиш ва ин-
           фляция ҳисобига (Филлипс эгри чизиғидан келиб чиққан ҳолда) иш-
           сизликнинг паст даражасини сақлашни истаганми?
              Фридман: асло. артурнинг бу мавзуга тааллуқли ҳамма ишлари-
           да  асосий  фикрлардан  бири  юқори  инфляцияга  йўл  қўймаслик  бўл-
           ган. У кейнсчилар гуруҳига кирмаган. айни пайтда, у кейснчиларнинг
           ғояларига  норозилик  билдирган.  Бироқ,  бу  фикрлар  вашингтондаги
           ФЗТ нима қилиши ва нима қилмаслиги керак деган фикрларга таъсир
           қилган. шу тариқа, унинг инфляциянинг юз бериш эҳтимолига ишончи
           эмас, айнан шу омиллар ўз ўрнига эга бўлган.
              Тейлор:  Айтишларича,  Бёрнс  кўпчилик  сингари  доимий  ЯИМ-
           ни унча тўғри баҳолай олмаган. Унинг фикрича, мамлакат иқтисо-
                                                                                        2
   24   25   26   27   28   29   30   31   32   33   34