Page 28 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 28
МИЛТОН ФРИДМАН
далилини тан олган ҳолда, улар ликвидлик ва пул массасини бош-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
қаришни ўрганиб олишган деб ўйлайсизми?
Фридман: айланиш тезлигидаги бу силжишларга назар ташласан-
гиз, улар 1992 йилдан юзага кела бошлаганини кузатасиз.
Тейлор: Бу нимани англатади?
Фридман: Бу, аввало, М1 агрегатига тааллуқли, лекин М2 агрега-
ти муддатсиз қўйилмалар бўйича фоизларни ҳисоблашга тақиқларни
бекор қилиш натижасида юзага келган ўзгаришлар нуқтаи назаридан
доим устувор бўлган. шунинг учун фикримча, буни пул муомаласи
тезлиги орқали изоҳлаш мумкин. аниқроғи, улар 1991–1992-йиллар-
да ёмон тартибга солиш воситасини яхшисига ўзгартиришга муваффақ
бўлдилар. Демак, бошқа ФЗТ раисларига нисбатан алан Гринспенни
«яхши тартибга солувчи» деб айтиш мумкинми? Лекин бунга шубҳа
билан қарайман.
БУюк ИНФЛяцИя: БОшЛАНИш ВА
якУНЛАНИш САБАБЛАРИ
Тейлор: Ҳа, бунга ишониш қийин. Яхшиси, келинг, вазият унча
яхши бўлмаган даврга қайтайлик. Сўнгги йилларда 1970-йилларда-
ги инфляция мавзуси – унинг бошланиш ва якунланиш сабаблари
катта қизиқиш уйғотди. Нима учун АҚШда 1960 йиллар охирида
инфляция кучая бошлади.
Фридман: Ҳа, буюк инфляция...
Унинг кучайиш сабаблари кўп
жиҳатдан иқтисодиётга нисбатан
сиёсатга асосланган, чунки унинг
кучайиши 1960 йилдаги кеннеди
сайловлари билан боғлиқ. У «яна
илгарилашга мажбур қилиш» учун
инфляциясиз иқтисодиётдан мерос
қилиб олинган ҳолатдан фойдала-
нишга муваффақ бўлган. инфляция
кутилмалари сабабли монетар ва
фискал юкламаларнинг ортиши асо-
сан ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир
этди. нархларнинг кечиктирилган
ортиши 1960-йилларнинг ўрталари-
дагина ўз натижасини берди ва аста-
секин муомала кучая бошлади.
2