Page 30 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 30

МИЛТОН ФРИДМАН

               диёти тўла қувват билан ишламаган ва янада тезкор суръатда ри-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               вожланиши мумкин эди. Фикрингизча, буни омиллардан бири сифа-
               тида кўриб чиқиш мумкинми?
                  Фридман: Буни асосий омиллардан бири деб ўйламайман.
                  Тейлор: Биринчи навбатда сиёсийми?
                  Фридман: Ҳа.
                  Тейлор: Буюк инфляциянинг якунланиши хусусида нима дея ола-
               сиз? У Уильям Миллер, шунингдек, Пол Волкер давридаги сингари
               – Бёрнс давлат бошқарувидан кетгач ҳам давом этди.
                  Фридман:  айнан  нима  инфляция  якунланишига  сабаб  бўлгани-
               га ҳеч шубҳа йўқ. Бу ҳолат Рональд Рейганнинг давлат бошқарувига
               келганида юз берди. Эсласангиз, сайловлар 1980 йилда бўлиб ўтган.
               1979 йил октябрда Пол волкер Белграддан қайтди, у ердаги анжуманда
               волкер Қўшма штатлар ҳақидаги танқидга жавобан, ФЗТ фоиз став-
               касидан  тартибга  солиш  воситаси  сифатида  фойдаланиш  сиёсатидан
               банк  захиралари  ёки  пул  базасидан  фойдаланишга  ўтишини  таъкид-
               лади. Бироқ, кейинги давр бозордаги пул миқдори нуқтаи назаридан
               беқарорроқ  бўлди.  Пул  агрегатлари  ҳақидаги  баёнот  волкерга  фоиз
               ставкалари бошқарувига қайтиши учун зарур эди.
                  Мана, бу давр (1-расмни кўрсатган ҳолда) баъзан юқорига, баъзан
               эса пастга йўналади. (номинал пул таклифи графиги реал пул таклифи
               учун ҳам деярли шундай.) Улар буни тез тўхтатдилар, бундан ташқари,
               1980  йилнинг  февралида  картер  истеъмол  кредитини  ўз  назоратига
               олди.  иқтисодиёт  тикланаётган  даврда  мамлакат  сайловларга  тайёр-
               ланди, ФЗТ ишларни тезлаштирди. Сайловлардан беш ой аввал пул так-
               лифи тезкор ривожлана бошлади. Пол волкер ҳам сиёсатчи эди. Сай-
               ловдан бир ой ўтгач, пул таклифи қисқарди. картер ғалаба қозонганда
               қандай ҳолат юз беришини тасаввур қила олмайман ҳатто.
                  Лекин Рейган ғалаба қозонди, у инфляцияни тўхтатишдан манфаат-
               дор бўлиб, таваккал қилишга тайёр эди. 1981 йилда жиддий иқтисодий
               пасайиш  бошланди.  Рейганнинг  рейтинги  тушиб  кетди.  Фикримча,
               урушдан кейинги даврдаги ҳар бир президент бу вазиятда ФЗТ курсини
               ўзгартиришга мажбур қилган бўларди. Лекин Рейган бу ишни қилмади.
               1981-1982-йилларда пасайиш давом этди. 1982 йилда волкер, ниҳоят,
               ўз  сиёсати  бўйича  пул  таклифини  оширишга  эришди.  шу  даврдан
               иқтисодий пасайиш тугаб, иқтисодиёт ривожлана бошлади.
                  Тейлор: Изоҳингиз Буюк инфляциянинг боши ҳамда охирида ҳам
               асосан ғоялар даражасидаги ўзгаришлар эмас, балки юқори лавозим-
               даги амалдорларнинг фикридаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Фикрин-
            0
   25   26   27   28   29   30   31   32   33   34   35