Page 35 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 35
МИЛТОН ФРИДМАН
университетида ўқиш даврим, артур Бёрнсга қайтсак, унинг «аҚшда
ишлаб чиқаришнинг ривожланиш йўналишлари» китоби (Production
Trends in the United States), докторлик диссертацияси маълумотлар
таҳлилига бағишланган. Унинг китобидаги бош ғоя ҳар бир тармоқда
ўсишни секинлаштириш умуман иқтисодиётни секинлаштиришни кўз-
да тутмайди.
Тейлор: Менда шундай таассурот туғилдики, маълумотлар би-
лан илк ишлаш босқичларида далилларни ифодалаш ва иқтисодий
модель ёки расмий назарияларга нисбатан математик статисти- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ка моделларини қўллашга урғу бергансиз.
Фридман: Мен бундай фикрда эмасман. Мен олинган маълумот-
ларни, бир неча даражалардан иборат моделлар ёрдамида эмас, бал-
ки норасмий усулда, асосан микроиқтисодиёт даражасидаги ўзаро
боғлиқликларга нисбатан апелляцияга интилган ҳолда изоҳлашга
ҳаракат қилганман.
Чикаго университетидаги таълимнинг дастлабки йили менга иқти-
содиёт фанини назарий фан сифатида тушуниш имконини берди. Жей-
коб вайнер, Франк найт ва Ллойд Минтс микро- ва макроиқтисодиёт
деб аталувчи фанлар бўйича ўқитувчиларимиз бўлишган. Мен бу икки
сўзни ёқтирмайман. Фикримча, бу – фақат нарх назарияси ва пуллар
назарияси. нима учун биз юнон сўзларидан фойдаланишимиз керак?
Ҳар ҳолда, ўша пайтларда Чикаго университетидаги бир йил, сўнг-
ра колумбия университетидаги бир йил таҳсил – ажойиб мослашувдек
туюлган. Чикаго университети назарий билим беради, унинг ёрдамида
баъзи маълумотларни талқин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Чикаго
университети, колумбия университетидаги институционал ёндашув-
дан фарқли ўлароқ, ўз эмпирик йўналиши билан танилган.
1935 йилда мен вашингтонга бордим ва Табиий ресурслар миллий
қўмитасида иш бошладим, фаолиятим статистика ҳамда маълум маъ-
нода иқтисодий назария билан боғлиқ эди.
Тейлор: Сиз Вашингтонга кетгунингизга қадар биринчи ишингиз
– Кембриж университетининг машҳур профессори Пигу томонидан
таклиф этилган усулни танқид қилган мақолангизни ёзишга улгур-
дингиз. Мақола 1935 йилда «Quarterly journal of economics»да чоп
этилди. У сизнинг магистратурада таҳсил олган йилларингизда ёзил-
ган. Бундай мақола ёзиш ва чоп эттиришингизнинг сабаби нима?
Фридман: шульцнинг китоби, унинг ёзилиш жараёнида мен ҳам
иштирок этганман. У талаб назарияси ва уни ўлчашга бағишланган,
Пигунинг мақоласи эса талаб эластиклиги масаласига тааллуқли эди.