Page 40 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 40
МИЛТОН ФРИДМАН
масофадан портлатувчи нишонга яқинлашиши билан ишга тушиб кетар-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ди. Портлатувчи радиосигнал жўнатади, у нишон мўлжалга олинганда
акс этади ҳамда уни яқинроқдан топганда портлатувчи ишга тушади.
Жўнатилувчи сигнал турлича бурчак ва турлича қувватга мўлжаллан-
ган бўлиши мумкин. нишонни катта эҳтимол билан забт этишда ма-
софали портлатувчининг қулай конструкцияси қандай бўлиши керак?
Жуда қизиқ муаммо, уни ҳал этишга катта куч сарфланди.
Тейлор: Ҳа, бу мураккаб вазифа эди. Бу масала юзасидан бирор-
бир иш ёки ҳисобот ёзганмисиз?
Фридман: Ҳа, албатта, улар қаердадир сақланади.
Тейлор: Бундай муҳим ишларни ёзишда нимани ҳис этгансиз
ҳамда уни дунёга танитиш учун чоп этишингиз мумкин эди-ку?
Фридман: У даврда нималар юз берганини тасаввур эта олмайсиз.
Уруш ўша даврда нафақат мен, балки ҳар бир киши учун энг муҳим иш
эди. кишилар деярли ҳамма ишларини ташлаб, урушда билвосита иш-
тирок этишга ҳаракат қилардилар. Ҳеч биримиз тадқиқотлар тақдири
қандай бўлиши ҳақида ўйлаганмиз дея олмайман. Ҳар қандай ҳолатда
ҳам ўша даврда қилган ишларимиз менинг узоқ муддатли манфаатла-
рим доирасига кирмаган.
Тейлор: Статистик тадқиқотлар гуруҳида сиз фойдаланган оп-
тималлаштириш услуби тўғрисида сўзлаб бера оласизми? Сиз уни
кейинроқ иқтисодий тадқиқотларда, масалан, пул-кредит сиёсати
қоидалари учун қўллаганмисиз?
Фридман: Мен бошқача айтган бўлардим. Маълум чекловлар ша-
роитида қулай қарорни излашга иқтисодий ёндашув мавжуд ҳарбий
муаммоларни ҳал этиш усули эди. Бу қизиқ эди, чунки у биз қилган
аввалги ишлардан тубдан фарқ қиларди.
Тейлор: Бирор қўшимча киритмоқчимисиз?
Фридман: Фикримча, қўшимчанинг ўзи йўқ. Статистик тадқиқотлар
гуруҳи менга шундай кишилар билан ишлаш имконини бердики, бошқа
вазиятларда уларни учратиш амри маҳолдир. Масалан, мен Жимми Сэ-
виж билан танишдим. кейинроқ биз биргаликда бир неча иш устида
ишладик.
Тейлор: Эслайсизми, сиз Жимми билан фойдалилик вазифалари
(функциялари) тўғрисида асар ёзишга қарор қилиб, унда паст даро-
мадда таваккалчиликка (рискка) афзаллик берилган эди?
Фридман: Ёдимда йўқ, тўғриси. Балки Жимми билан бу ҳақда гап-
лашгандирмиз, лекин тафсилотларини эслай олмайман. Жимми Сэвиж,
шубҳасиз, даҳо, буюк шахс эди.
Тейлор: Ҳамкорлигингиз қачон бошланган?
0