Page 43 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 43

МИЛТОН ФРИДМАН

              Фридман: Мен бундай фикрда эмасман. Бу танқид эмас, бу – шун-
           чаки кейнсча истеъмол вазифаси узоқ муддатли эмас, балки, кейнснинг
           таърифига кўра, қисқа муддатли эканлигининг тасвири.
              Тейлор: Сизнинг назариянгиз Кейнс моделининг беқарор кўрини-
           шини назарда тутишига рози бўлармидингиз?
              Фридман: Фикримча, бу билан баҳс боғлаган бўлардим.

                              МОНЕТАР ИқТИСОДИёТДА ТУшУМ
              Тейлор: Монетар иқтисодиётга қачон қизиқиб қолгансиз?                       ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
              Фридман: Бу мен 1941–1943-йилларда Молия вазирлигида ишлаган
           вақтларда  бошланган,  чунки  унда  инфляцияни  тўхтатиб  туриш  учун
           нима  қилиш  кераклиги  кун  тартибидаги  масала  эди.  Биринчи  жаҳон
           уруши даврида солиқларнинг кичик қисмигина уни молиялаштириш-
           га сарфланганини ҳамма биларди, иккинчи жаҳон уруши бошланганда
           эса ҳукумат ҳарбий ҳаракатларни молиялаштиришда солиқлар улуши-
           ни оширишга қатъий қарор қилди.
              шу  билан  бирга,  инфляцияни  прогнозлаш  муаммоси  ҳам  мавжуд
           эди,  шунинг  учун  ҳам  мен  у  ерда  ишлай  бошладим.  Мен  солиқлар
           соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи бўлимда ишлардим. Биз
           конгресс учун солиқлар бўйича таклифлар тайёрлардик.
              Сиёсий  ҳамда  илмий  нуқтаи  назардан  қизиқарли  муаммо  шундан
           иборат эдики, Маъмуриятда нарх назорати тарафдорлари ҳисобланган
           бир гуруҳ кишилар мавжуд эди. Улар бизнинг солиқлар юзасидан ўз
           таклифларимиз билан чиқишимизни истамасдилар, чунки биз нархлар
           назоратисиз  ҳам  солиқлар  ёрдамида  инфляцияни  тўхтатиш  мумкин-
           лиги тўғрисида сўзлашимиздан қўрқишарди. Улар нархларни назорат
           қилишни хоҳлардилар.
              Биз инфляцияни тўхтатиш имконини берувчи солиқлар суммасини
           ҳисоблаш билан шуғулландик. Баҳоларимиз оппонентларимиз – нарх
           назорати тарафдорларининг тегишлича баҳоларидан бирмунча юқори
           эди. Бир ойдан сўнг «нархларни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун
           қабул қилингач, уларнинг баҳолари бизникидан юқори бўлди бирмун-
           ча. Энди уларга ёрдам керак бўлиб, бу ёрдамни солиқ тизимидан олиш-
           ни тахмин қилишганди.
              Тейлор: Инфляция ҳақидаги суҳбат давомида нима учун ҳеч қай-
           симиз  пул  тўғрисида  гапирмадик?  Умуман  пул  муҳокама  мавзуси
           бўлганми?
              Фридман: Баъзида. кейнсчилик инқилоби натижасида пуллар ик-
           кинчи  ўринга  ўтди.  орқага  назар  ташлаб,  ўзимга  нима  учун  бундай
           қилдим деб савол бераман. Мен монетар назарияни Чикаго универси-
   38   39   40   41   42   43   44   45   46   47   48