Page 48 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 48
МИЛТОН ФРИДМАН
рак. Лекин, назаримда, келажакда катта миқёсли моделлаштиришдан
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
фойдаланиладими деган савол туғилади. Моделсиз ҳеч нима қила ол-
майсиз – мени тўғри тушунишингиз учун. инсон хаёлида бирор наза-
рий тузилмага эга бўлиши керак, у моҳиятан модель ҳисобланади. на-
заримда, катта моделлар концептуал жиҳатдан бир неча даражалардан
тузилган моделлардан фарқланади.
МУНТАзАМ ТАҲЛИЛ УСУЛЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИш
Тейлор: Сўнгги йилларда сиз ва Дэвид Хендри ўртасида пул
соҳасидаги эмпирик тадқиқотларингизга кўра, статистика маса-
лаларига бағишланган мунозара кучайган. Бу, биринчи навбатда,
статистика маълумотларини тўплаш ва ишлов бериш, шунинг-
дек, мунтазам таҳлил бўйича замонавий усулларга тааллуқли эди.
Мунтазам таҳлилда фойдаланилувчи турли ёндашувлар юзасидан
фикрларингиз билан ўртоқлаша оласизми? Сиз улардаги қандай
афзаллик ва камчиликларни биласиз?
Фридман: Фикримча, бу ерда бош масала маълумотлар қай дара-
жада кенглигига боғлиқ бўлиб, улар асосида инсон ўз далилларини
тузади. Баъзи замонавий ёндашувлар маълумотларни бир бутун сифа-
тида тўплаш ва ишлов беришни ўз ичига олади. Муҳимликнинг ста-
тистик мезонларини қўллашга интилган инсон, ўз эркинлик даража-
си қандайлигини ҳеч қачон била олмайди, чунки кўпгина интилишлар
орасидан энг яхшиларини танлаб олади.
ишончим комилки, инсон камроқ маълумот миқдорининг тўлиқ
таҳлилига таяниш ўрнига турли шароитларни ўз ичига олувчи кат-
та миқдордаги маълумотларнинг умумийроқ таҳлилини ўтказса, у
ишончлироқ асосга эга бўлади. кенг доирадаги саволлар бўйича ўтка-
зилган табиий тажрибалар ҳар қандай тор доирадаги маълумотлар асо-
сида олинган маълумотларга нисбатан ишончлироқ маълумотлар олиш
имконини беради.
Бошқача айтганда, биз иқтисодиёт қандай амал қилишини тушун-
ган ҳолда кичик ўзгаришларни маълум даражада прогнозлаш ёки ўзи-
ча изоҳлашимизга ишонмайман. Сезиларли ўзгаришлар қай тариқа юз
беришини тушуниш имкониятига ишониш эҳтимоли бўлган энг яхши
ҳолатдир. Бунинг учун бирорта бирмунча кичик маълумотлар миқдори
эмас, балки катта миқдордаги турли маълумотлар зарур. агар сизда
комплекс модель бўлиб, уни келгуси жараёнларга экстраполяциялашга
интилсангиз, у ҳолда ишончли натижага эришмайсиз.