Page 50 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 50

МИЛТОН ФРИДМАН

                  Тейлор: Шу тариқа, турли регрессияларни ҳисоблаш учун сизга
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               катта аниқлик зарур бўлармиди?
                  Фридман:  шубҳасиз.  компьютер  соҳасидаги  ютуқлар  муаммони
               янада мураккаблаштирди. Юқори даражали корреляцияни топиш анча
               осон. Мен шу усулда олинган корреляцияга ишонмайман. Ҳозирда му-
               тахассислар маълумотлар сифатига камроқ эътибор берадилар, уларни
               ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишнинг янада мураккаб усулларидан
               фойдаланган ҳолда таҳлил қиладилар.
                  Тейлор: Аввал айтганингиздек, университетни тугатгач, ишин-
               гиз катта миқдордаги маълумотларга ишлов бериш билан боғлиқ
               эди. Фикрингизча, ҳозирги кунда бундай иш катта дивидендлар кел-
               тирадими?
                  Фридман: Йўқ, бундай фикрда эмасман.
                  Тейлор: Аксарият ёш иқтисодчилар бундай ишни назарий ишга
               нисбатан қизиқарли ҳисобламайдилар. Бундай иш билан шуғулланиш
               сиз учун қизиқарли бўлганми?
                  Фридман: Ҳа, бу иш менга илгари ҳам ёққан, ҳозирга қадар ҳам
               ёқади.  Маълумотларда  хато  сабабларини  топишга  интилиш  –  жуда
               қизиқ  иш.  нима  учун  бу  ҳол  юз  беради?  Бу  фақат  маълумотлардаги
               муаммо ҳисобланадими? Сўнгра биз буюк назарияларимиз воситасида
               бу маълумотларни изоҳлашга ҳаракат қиламиз. Мана шунда энг қизиғи
               бошланади.

                               МАВжУД БИзНЕС-ДАВРЛАР МОДЕЛЛАРИ,
                            ТРЕНДНИ СТАНДАРТЛАш ВА РўёБгА чИқАРИш
                  Тейлор:  Статистик  таҳлил,  хусусан,  изчил  таҳлил  масала-
               си  иқтисодиётдаги  трендларга  тааллуқли,  детерминант  трендга
               қайтасизми ёки йўқми, муҳим эмас. Мавжуд бизнес-даврлар бўйича
               баъзи ишлар мавжуд ЯИМ трендга қайтмайди деган ғоя асосида яра-
               тилган. Мавжуд бизнес-давр ҳақида тўғрисида қандай фикрдасиз?
                  Фридман: Мен доимо мавжуд бизнес-даврга бир томонлама муно-
               сабатда бўлганман, биринчидан, унинг эмпирик методологияси нуқтаи
               назаридан, у маълумотларни мослаштирмайди, балки стандартлашти-
               ради. Ўйлайманки, уни зарур натижаларни олиш учун ишончли усул
               дейиш мумкин эмас. евгений Слуцкий буни кўп йиллар илгари исбот-
               лаб берган.
                  Тейлор:  Бу  масалага  батафсилроқ  тўхтала  оласизми?  Нима
               учун бу усулни нотўғри деб ҳисоблайсиз?
                  Фридман: Бу гипотезани илгари суришга жуда мос келади, лекин
               уни текширишга ярамайди. агар мен статистика маълумотларини ушбу
            0
   45   46   47   48   49   50   51   52   53   54   55