Page 45 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 45

МИЛТОН ФРИДМАН

              Фридман: Қисман, ҳа. Бу фискал сиёсатнинг иқтисодиёт билан ҳеч
           қандай боғлиқлиги йўқлиги туфайли юзага келди.
              Тейлор:  Ёдимда.  Роберт  Лукас  сизнинг  пул  массасининг  дои-
           мий  ортиши  тўғрисидаги  фикрларингизга  нисбатан  айтганидек,
           улар  узоқ  истиқболга  мўлжалланган,  лекин  қисқа  муддатда  ҳам
           ажойиб иш беради. Сиз кўпроқ узоқ муддатли истиқбол тўғрисида
           ўйлаганмисиз? Қисқа муддатда таклифларингиздан фойдаланишга
           тўғрисида нима дея оласиз?
              Фридман: Фикримча, мен узоқ муддатли истиқболни назарда тут-                ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ганман. Мен доимо принципларни узоқ муддатни кўзлаб ишлаб чиқишга
           интилиш керак деган фикрдаман. агар давлатнинг барқарорлигини ис-
           тасангиз, ҳамма масалаларни узоқ муддатли истиқбол нуқтаи назари-
           дан кўриб чиқишингиз керак.
              Тейлор: Буни қисқа муддатда ҳам қўллаш мумкин деган фикрда
           эмасмисиз?
              Фридман: Йўқ, бундай эмас.
              Тейлор: Лекин, сизнинг биринчи таклифингиз буни кўзда тут-
           маганми? Агар иқтисодий пасайиш даврида пул танқислигида пул
           базасини оширсангиз, бурилиш даврида юзага келган ортиқча пул-
           лар туфайли аксинча пул базасининг ортишини тўхтатсангиз, у
           ҳолда, фикримча, буни қисқа муддатли самара сифатида ҳам кўриб
           чиқиш мумкин.
              Фридман: шундай ҳам бўлган. Бу кейнсча тафаккур ҳосиласидир.
           аслида, фикримча, куч ва вақтни беҳуда сарфлаш – кейнс ва монетар-
           чилар ғояларини бирлаштиришга уриниш бўлган.
              Тейлор:  Пул-кредит  сиёсатини  тартибга  солиш  мавзусидаги
           фикрларингиз  ва  статистик  таҳлил  соҳасидаги  ишингиз  маълум
           жиҳатдан  ўзаро  боғлиқми?  Сиз  уни  тартибга  солиш,  барқарор-
           лаштириш муаммоси сифатида кўриб чиққанмисиз?
              Фридман:  Фикримча,  шундай.  иқтисодий  тартибга  солувчи  ёки
           барқарорлаштирувчи  мавзуси  ҳозирги  кунда  пайдо  бўлди.  вашинг-
           тон  университети  олими  Левис  кочин  муомаладаги  пул  миқдори
           ва  иқтисодиётнинг  ҳолати  ўртасидаги  ўзаро  алоқага  таъсир  этувчи
           иқтисодий  тартибга  солувчилар  таҳлилига  бағишланган  бир  қатор
           мақолалар ёзган.
              Тейлор:  Пул  ва  пул-кредит  сиёсати  мавзусини  давом  эттир-
           ган ҳолда: 1950-йиллар бошида пул муомаласини ривожлантирган
           олимлардан бири бўлгансиз, лекин бу мавзудаги ушбу мунозара 1960-
           йиллардагина бошланган.
   40   41   42   43   44   45   46   47   48   49   50