Page 46 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 46

МИЛТОН ФРИДМАН

                  Фридман: Бу мавзуда мунозара бўлмаган, чунки ҳамма мени эго-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               центрик деб ҳисобларди. 1950-йилларда фақат Чикаго университетида,
               шунингдек, Лос-анжелесдаги калифорния университетида пул мавзу-
               сида баъзи муҳокамалар бўлган.
                  Тейлор: Сизнингча, пул массасини белгиланган миқдордан ортиш
               суръати  бўйича  таклифингиз  ва  пул  массасининг  иқтисодиётдаги
               муҳим аҳамияти юзасидан эмпирик исботларингиз баҳсларга сабаб
               бўлганми?
                  Фридман: ишончим комил. Пул массасининг белгиланган ортиш
               суръатига келсак, моделда пул тушунчасидан фойдаланган ҳолда эм-
               пирик исботланган назария зарур эди. Бу менинг ғоям эмас, бу прин-
               ципни мен ўйлаб топмаганман, уни мендан олдин бошқа иқтисодчилар
               таклиф этишган.
                  Тейлор: Лекин, сиз шу иш туфайли танилдингиз ва, фикримча,
               бунга муносибсиз.
                  Фридман: Эҳтимол, мен бу ҳақда кўпроқ ва яхшироқ ёзгандирман.
                  Тейлор: Лекин, бирор нарсани бошқаларга нисбатан аниқроқ ва
               батафсилроқ изоҳласангиз, ўзингизни катта хавфга қўясиз, катта
               масъулиятни ўз зиммангизга оласиз, шунинг учун маълум жиҳатдан
               ҳақ бўлсангиз, шон-шуҳратнинг катта қисмига сазовор бўлишингиз
               керак.
                  Фридман: албатта, пул иқтисодиётда муҳим аҳамият касб этиши,
               хусусан, аМ/FM радиомунозаралар (андо ва Модильяни Фридман ва
               Мейзелманга қарши) натижасида илгари ҳам асословлар бўлган.
                  Тейлор: Ҳа, бундай мунозаралар энди йўқ.
                  Фридман: Улар тугаган, асосий масалалар бўйича ҳамма бир тўх-
               тамга келган.
                  Тейлор: Сизнинг фикрингизни маъқуллашганми?
                  Фридман: кўп жиҳатдан, лекин тўлиқ эмас. Мен ҳозирга қадар ҳам
               фискал сиёсатнинг, умуман, иқтисодиёт учун муҳим эмаслиги масала-
               сига нисбатан баъзи кескин фикрлардан воз кечмаганман.

                              МОНЕТАР ИқТИСОДИёТДА МОДЕЛЛАРДАН
                                             ФОЙДАЛАНИш
                  Тейлор:  Монетаристлар  ва  «фискалчилар»  мунозарасига  кўра,
               аксарият ишларингиз назарий эмас, эмпирик характерга эга. Баъ-
               зан уларда макроиқтисодий моделларни топиш мумкин, лекин улар
               моделларда аҳамият касб этмайди. Шундайми?
                  Фридман: Менинг ишларим бирор-бир самарага эришганининг са-
               бабларидан бири, фикримча, эмпирик характердалигидандир. Ўйлай-
   41   42   43   44   45   46   47   48   49   50   51