Page 41 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 41

МИЛТОН ФРИДМАН

              Фридман: Биз Статистик тадқиқотлар гуруҳида ишлаш даврида та-
           нишганмиз. У пайтда Жиммининг ёзуви хунук бўлиб, мен унинг баъзи
           ишларини қайта ёзишга мажбур бўлардим. кейинроқ у машҳур ёзувчи
           бўлди. У деярли ҳеч нарсани кўрмаганди. Жимми математика бўйича
           таҳсил олган ва математика бўйича илмий даражага эга бўлган, сўнгра
           статистика билан шуғулланган ва бу ерда ҳақиқий инқилобни бошдан
           кечирди. Лекин таваккалчилик бўйича иш ёзишга қарор қилганимизни
           эслай олмайман.


                        ДОИМИЙ (ПЕРМАНЕНТ) ДАРОМАД НАзАРИяСИ                              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
              Тейлор: Ҳозир, суҳбатни сизнинг тадқиқотларингиз ҳақида да-
           вом  эттирсак.  Келинг,  истеъмол  функциясига  бағишланган  тад-
           қиқотларингиздан бошлайлик. Эслашимча, сиз уларни энг яхши ил-
           мий ютуқ деб ҳисоблайсиз.
              Фридман: Ҳа, шундай.
              Тейлор: Улар ҳақида батафсил сўзлаб беринг. Юқорида суҳбат-
           лашган  воқеаларимиздан  келиб  чиққан  ҳолда,  бу  ғояни  ишлаб  чи-
           қишда  сизнинг  маълумотлар  ва  математик  статистика  бўйича
           иш тажрибангиз ёрдам бердими?
              Фридман: 1930-йилларда мен вашингтонда истеъмол харажатлари-
           га бағишланган тадқиқотда иштирок этишдан ташқари, Саймон кузнец
           раҳбарлигида Миллий иқтисодий тадқиқотлар бюросида бир неча йил
           ишладим. Ҳамкорлигимиз «Мустақил хусусий амалиётда даромадлар»
           китобида ўз аксини топиб, у менинг илмий даража олиш учун диссер-
           тациям эди. Бу қатор анкеталарни таҳлил қилган ҳолда маълум маънода
           статистик ва эмпирик иш бўлиб, уларни Саймон кузнец Савдо вазир-
           лигида ишлаш жараёнида менга жўнатарди. Лекин иш турли касб ва-
           киллари даромадларидаги фарқларни изоҳлашда иқтисодий назарияни
           қўллашни ҳам кўзда тутарди. Бу инсон капиталини таҳлил қилишдаги
           биринчи қадам эди.
              истеъмол  функцияси  тўғрисидаги  китобда  хусусий  амалиёт  соҳа-
           сидаги  даромадлар  билан  бир  қаторда  истеъмол  харажатларини  тад-
           қиқ  этиш  ғоялари,  шунингдек,  методология  бўйича  ишланмаларим
           жамланган  (Улар  ҳақида  методология  бўйича  мақоламда  баён  этган-
           ман).  Бу  китобнинг  менга  маъқул  жиҳати  шундаки,  у  методологик
           принциплардан  фойдаланишнинг  энг  яхши  намунаси  бўлиб,  уларни
           мен ўз илмий фаолиятим давомида – методология бўйича эсседа ифо-
           далаб  берганман.  Дастлаб  гипотеза  илгари  сурилади,  сўнгра  хулоса
           чиқариб, улар тўғри ёки нотўғри эканлиги текширилади. агар хулоса
           нотўғри бўлса, гипотезани тузатишга ҳаракат қилинади.
                                                                                         1
   36   37   38   39   40   41   42   43   44   45   46