Page 37 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 37

МИЛТОН ФРИДМАН

           статистика билан деярли шуғулланмаганман. Биз уруш даврида солиққа
           тортиш  дастурларини  ишлаб  чиқардик.  афсуски,  ҳозирги  даромад
           солиқларининг катта қисми – уруш даврида солиққа тортиш соҳасида
           қабул қилинган қарорлар натижаси. айнан шу даврда «солиқларни уш-
           лаб қолиш» тушунчаси пайдо бўлган, ўшанда солиқ ставкалари орта
           бошлади, солиқ шкаласи янада ортди.
              шунинг учун илгари ҳам, ҳозир ҳам солиққа тортишга тааллуқли бир
           хил мавзу, шу жумладан, «оила юки» ёки «оила жаримаси» муҳокама
           қилинган ва муҳокама қилинмоқда. Биз Молия вазирлигида тайёрла-                ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ган  таклифда «оила юкини» чиқариб ташлаганмиз,  лекин  қароримиз
           сиёсий жиҳатдан оқланмаган. У даврда вазирликда Лоуэлл Ҳаррис ва
           Уильям викри сингари буюк иқтисодчилар ишлаган.
              Тейлор: Демак, у ҳарбий иқтисодиётнинг бир қисми бўлган экан-
           да?
              Фридман:  шубҳасиз.  Мен  вазирликда  1941  йил,  уруш  бошлани-
           шидан  анча  илгари  ишлай  бошладим,  бу  даврда  нархларни  назорат
           қилишни  таклиф  этганлар  ҳамда  солиқлар  ёрдамида  инфляциянинг
           кучайишини  ушлаб  туришни  истаганлар  орасидаги  баҳсларни  ҳал
           этиш  катта  муаммо  бўлган.  1941  йилнинг  ёзида  мен  ва  карл  шоуп
           бир тадқиқот лойиҳасида иштирок этдик, сўнгра «инфляцияга қарши
           солиқлар» китобини ёздик. Мен у билан фахрланаман деб айта олмай-
           ман. У модель кўринишида ёзилган ва инфляцияни бартараф этиш учун
           қанча солиқ тўплаш зарурлиги тўғрисида фикр юритилган, лекин ҳозир
           бу ишни нотўғри деб ҳисоблайман.
              Тейлор:  1942  йилда  «American  Economic  Review»да  инфляцион
           узилиш масаласига бағишланган ишни чоп эттирдингиз. Унга Мо-
           лия вазирлигидаги ишингиз ҳам таъсир этганми?
              Фридман: Ҳа, у ишни вазирликда ишлаганимда чоп эттирганман.
              Тейлор: Уруш даврида Нью-Йоркдаги Статистик тадқиқотлар
           гуруҳида  ишлаган  пайтларингиз  ҳақида  сўзлаб  беринг.  Бу  кўпроқ
           статистика билан боғлиқ иш бўлган. Лекин, унда иқтисодий тар-
           кибий қисм қай даражада катта бўлган?
              Фридман: Ҳа, бу иш тўлалигича статистика билан боғлиқ бўлиб,
           иқтисодиёт тўғрисида фикр билдирилмаган. Гарчи у иқтисодиёт билан
           умуман боғлиқ бўлмаган дейишим лозим бўлмаса-да, бу иш уруш дав-
           ридаги кашфиёт бўлиб, уруш давридаги ахборот билан боғлиқ кўпгина
           масалаларни ҳал этишда табиий фан вакилларига нисбатан ижтимоий
           фанлар  соҳасида  янада  самарали  иш  эди.  Гап  шундаки,  аввалгилари
           сифатсиз маълумотлар билан ишлашга одатланган бўлсалар, кейинги-
   32   33   34   35   36   37   38   39   40   41   42