Page 42 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 42
МИЛТОН ФРИДМАН
Бу китобда реал ва номинал фоиз ставкаси тушунчалари ўртасида-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ги фарқларга асосланувчи гипотезага ўхшаш гипотезадан бошладим.
кишилар ўз тахминларини қандай тузатадилар? Ўз даромадларининг
қайси қисмини сарфлашни қай тарзда ҳал этадилар? шу асосда мен
гипотеза яратдим. Уни текшириш ва хулоса чиқариш учун қулай қилиб
ифодаладим. Текширув натижасида хулосалар тўғри ва илгари сурил-
ган гипотезани тасдиқлаши аниқланди. Гипотезани текшириш учун
қўшимча тестлар таклиф қилдим. шу тариқа, методология нуқтаи на-
заридан ҳаммаси аниқ бўлди.
Қўшимча тарзида китобда илгари сурилган гипотеза, фикримча,
олинган маълумотларнинг изоҳи ҳисобланади. Биласизки, таҳлилнинг
дастлабки тор жиҳати вақтинча узоқ муддатли маълумотлар ҳамда
истеъмол ва даромадлар бўйича қарама-қарши бюджет маълумот-
лари номувофиқлиги бўлган. Муаммо бу ўзаро зид маълумотларни
«мувофиқлаштириш»дан иборат эди. Бу муаммони ҳал этиш учун кўп-
гина гипотезалар таклиф қилинди.
Мен таклиф этган доимий даромад гипотезаси, фикримча, маълу-
мотлар орасидаги фарқларни мантиқий изоҳлашнинг ўзига хос усули
саналади. У алоҳида ҳолатлар сифатида деярли ҳамма муқобил гипоте-
заларни кўзда тутади, шу тариқа эмпирик исботлар билан бир қаторда
назарий таҳлилнинг катта қисмини бирлаштиради.
Тейлор: Фикримча, сиганални ажратиш йўли билан муаммони
ифодалашингиз, ўша даврда инқилобий ҳодиса бўлган.
Фридман: Уни менинг анча илгари ёзган ишим бошлаб берган, унда
Саймон кузнецнинг хусусий амалиётдан даромадлар бўйича маълу-
мотлардан фойдаланганман. Бу ишда мен доимий ва қисқа муддатли
даромад концепциясини соддалашган шаклда тақдим этганман, сўнг-
ра эса уни шунчаки ўтказдим. Хусусий амалиётдан даромадлар бўйича
маълумотлар тадқиқотида даромадларнинг уч тоифаси бўлган менда:
доимий, квазидоимий (яъни оралиқ, мен уни шундай атаганман) ва
қисқа муддатли. кейинроқ мен уларни иккига бирлаштирдим.
Тейлор: Иқтисодиётдаги бундай статистик декомпозиция усул-
ларидан фойдаланиш қандай юзага келган?
Фридман: Бу мен бир вақтнинг ўзида статистик таҳлил соҳасидаги
экспертга айланганимнинг натижасидир.
Тейлор: Бу устунлик намунаси ўзида шундай кичикроқ «кеси-
шувчи чангланиш»ни яширади. Сизнинг истеъмол вазифаси бўйи-
ча ишингиз истеъмол вазифасини кейнсча тушунишнинг ўзига хос
танқиди сифатида ифодаланади.
2