Page 38 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 38

МИЛТОН ФРИДМАН

               лари,  аксинча,  сифатли  маълумотларга  одатланганлар.  шунинг  учун
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               маълумотлар таҳлилидан фойдаланиш зарур бўлганда, ҳамма муаммо-
               ларга дуч келасиз.
                  Тейлор: Ижтимоий фан соҳасидаги мутахассисларда аппрокси-
               мация қобилияти яхши ривожланган деган фикрдамисиз? Уларнинг
               устунлиги нимада?
                  Фридман: Улар маълумотлар сифатини баҳолаш, билвосита ахбо-
               ротлар, турли алмашув вариантлари ва уларни эҳтимолий баҳолаш усул-
               ларини топишга интиладилар. агар Статистик тадқиқотлар гуруҳининг
               иши ҳақида сўзласам, биз бажарган ишларнинг ҳаммаси кўпинча унча
               маълум бўлмаган.
                  Тейлор: Нима устида ишлагансиз?
                  Фридман: Биринчи навбатда, зенит ракетаси борми-йўқми, порт-
               лашдан  кейин  парчаланувчи  қисмлар  миқдорини  танлаш  имконияти
               борми ё йўқ? Ёки у бир неча етарлича майда қисмларга парчаланиши
               керакми, уларнинг ҳар бири самолётни уриб тушира оладими, лекин
               бунда уриб тушириш эҳтимоли пастми? сингари муаммоларни ҳал эт-
               ганмиз. Менинг лойиҳаларимдан бири снаряд парчаланиши лозим бўл-
               ган қисмларнинг қулай миқдорини ҳисоблаш билан боғлиқ эди. Бизда
               самолётнинг  маълум  қисми  мўлжалга  олинганда  маълум  ўлчамдаги
               снаряд билан портлатиш даражасига нисбатан турли синовда портла-
               тиш маълумотлари бўларди. Бу – ўша даврдаги ўзига хос муаммо эди.
               Ҳозирги кунда бу иқтисодий кўринишга эга муаммодир.
                  Тейлор: Иқтисодий муаммо нимадан иборат эканлиги тўғрисида
               батафсил сўзлай оласизми?
                  Фридман:  Мен  кенг  маънода  айтяпман.  Биз  лойиҳа  давомида
               дуч  келган  масалаларимизга,  сиз  ҳозирги  кунда  иқтисодиётда  дуч
               келмоқдасиз. агар сиз оддий кишидан аҚшдаги етакчи тармоқларни
               айтишни  сўрасангиз,  ҳар  гал  нотўғри  жавоб  оласиз.  кишилар  пўлат
               қуйиш ёки автомобилсозлик саноати тўғрисида сўзлайдилар. Хизмат
               кўрсатиш соҳасида пўлат қуйиш ёки автомобилсозлик саноатига нис-
               батан кўпроқ, улгурчи ва чакана савдода янада кўпроқ киши ишлайди.
               Чунки бу тармоқларда аксарият кичик компаниялар фаолият юритади.
                  шунинг  учун  бизнинг  ракета  лойиҳамизда  ҳарбий  денгиз  ва
               қуруқликдаги  қўшинлар  бўйича  экспертлар  бир  овоздан:  снаряд  ни-
               шонга текканда у портлаши учун бир неча йирик қисмларга парчалани-
               ши керак деб таъкидлашган. Бизнинг ҳисоб-китобларимиз аксини кўр-
               сатарди – снаряд бир неча майда қисмларга парчаланиши керак, чунки
               бу нишонга тегиш эҳтимолини сезиларлича оширади.
   33   34   35   36   37   38   39   40   41   42   43