Page 36 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 36
МИЛТОН ФРИДМАН
шу тариқа, мақола менинг шульц билан биргаликдаги ишим натижаси
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
бўлди. Эҳтимол, у менга бу мақолани ёзиш ва чоп эттиришни таклиф
этгандир, аниқ эслолмайман.
Тейлор: Пигу мақолангизни жуда жиддий танқид сифатида
қабул қилиб, сиз билан мунозарага киришди. Ҳодисаларнинг бундай
тус олиши сизга ёқдими?
Фридман: аслида, бу воқеа шундай бўлганди. Мен ўз мақоламни
«Economic Journal»га юбордим, у пайтда Жон Мейнард кейнс журнал-
нинг муҳаррири эди. У мақолани рад этди, чунки Пигу уни чоп этиш-
ни нотўғри деб ҳисоблаганди. натижада, мен «Quarterly Journal of Eco-
nomics»га мурожаат этдим, унинг муҳаррири Фрэнк Тауссиг эди. Мен
ўз мақолам билан «Economic Journal»га мурожаат этганим, менинг ма-
қолам рад этилгани, улар ноҳақ эканликлари тўғрисида сўзлаб бердим.
Тахминимча, мақоламнинг «Quarterly Journal of Economics»да
чоп этилишига маълум даражада василий Леонтьевнинг журнал
тақризчиси эканлиги сабаб бўлди. Сўнгра Пигу Тауссиг ҳузурига ке-
либ, танқидимга ўз жавобини топширди, муҳаррир эса менга танқидий
мақоланинг нусхасини жўнатди. охир-оқибатда, «Quarterly Journal of
Economics»да Пигунинг танқидий мақоласи ҳамда менинг бу танқидга
жавобим чоп этилди.
Тейлор: Бундай тажриба мунозарага мойилликнинг ривожлани-
шига сабаб бўлдими?
Фридман: Ҳозир айтиш қийин, чунки орадан 65 йил ўтди.
Тейлор: Бу ҳодиса менга сизнинг тақризингизни эслатди, сиз уни
American Economic Review муҳаррири бўлганимда мен учун ёзиб бер-
ган эдингиз. Сиз ўз «аноним» тақризингизни имзолагандингиз!
Фридман: Мен доимо ўзим ёзган сўзга жавоб берганман. Мен ано-
ним сифатида ҳеч нарса чоп этмаганман. Менда ҳеч қачон ўзим ёзмаган
мақолаларни чоп этиш истаги бўлмаган. Бирор-бир ғояни илгари суриш
учун бу ҳақда илтимослар бўлган, лекин мен бундай ишни нотўғри деб
биламан.
Тейлор: Иккинчи жаҳон уруши даврида Колумбия университе-
тидаги Статистик тадқиқотлар гуруҳида ишлаган пайтларингиз
ҳақида сўрамоқчи эдим, бу даврда сиз учун яна қандай муҳим воқеа
содир бўлган?
Фридман: Менинг иқтисодиёт ва статистика билан боғлиқ ишим
ҳақида сизни қизиқтираётган саволлар нуқтаи назаридан таъкидлаш
жоизки, Статистик тадқиқотлар гуруҳига киришга қадар икки йил аҚш
Молия вазирлигида ишлаганман, у ерда иқтисодиёт билан шуғулланиб,