Page 51 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 51

МИЛТОН ФРИДМАН

           стандартлаш орқали маълум натижага эришасиз, у кузатув маълумотла-
           рига мос келади деб кўрсатсам, яхши, бу – қизиқ ҳолат. Лекин, уларни
           таҳлил ёрдамида текшириб, кўриб чиқсак, шу тариқа мавжуд маълумот-
           ларни такрор ишлаб чиқиш ва давр прогнозини тузиш, у бўйича гипоте-
           зани ифодалаш пайтида сизда маълумотлар бўлмаслиги мумкинми?
              Тейлор: Демак, бунга битти бизнес-даври етарли эмас.
              Фридман: Мен ҳам шу ҳақда гапиряпман. Слуцкий буни тасодифий
           иқтисодий  шокларни  аккумуляциялаш  орқали  исботлаган.  Эҳтимол,
           Слуцкий  қаторлари  бу  ердадир  (6.1-расмни  кўрсатади).  ишончим             ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           комилки,  иқтисодиётдаги  қисқа  муддатли  тебранишлар  тасодифий
           шокларни аккумуляциялаш ҳисобланади. Мен бизнес-даврлар мавжуд-
           лигига ишонмайман. Фикримча, уларга таъсирнинг тебраниш ва меха-
           низмлари мавжуд. иқтисодиётнинг турли ташкил этувчилари тизимда-
           ги ўзгаришларга, мунтазам таъсир этади, лекин Митчелл ифодалашга
           уринган даврий такрорланувчи даврлар нуқтаи назаридан, фикримча,
           улар мавжуд эмас.
              Тейлор: Иқтисодиёт пасайишдан сўнг трендга қайтиши ҳақи-
           даги ғояни маъқуллайсизми?
              Фридман: Ҳа, бу масала юзасидан бошқа фикрларни билмайман.
              Тейлор: Аксинча нуқтаи назар шундан иборатки, агар сиз рецес-
           сиянинг қуйи нуқтасида бўлсангиз, у ҳолда кейинчалик юқориловчи
           тренд бўлишини тахмин қиласиз.
              Фридман: Мен нима ҳақда сўзлаётганингизни тушундим. Йўқ-йўқ,
           асосий мувозанат нуқтаси мавжуд ҳамда умуман иқтисодиёт айнан шу
           ерга қайтади. Лекин бу тренд баъзан ўзгариши мумкин. албатта, агар
           бирор ҳолат 100 йил давом этаётган бўлса, у ҳолда сиз бу ҳолат бошқа
           юз бермайди дея гумон билан қарашингиз керак.

                        ТАБИИЙ ИшСИзЛИк ДАРАжАСИ гИПОТЕзАСИ

              Тейлор:  Келинг,  мувозанат  концепцияси,  янаям  аниқроғи,  та-
           биий ишсизлик даражаси ҳақида суҳбатлашайлик. У сиз туфайли
           шу  даражада  машҳур  бўлган  эди.  1967  йил  декабр  ойида  Америка
           иқтисодий уюшмасидаги нутқингиз Филлипс эгри чизиғи ва таби-
           ий ишсизлик даражасига бағишланган. У муҳим ҳодиса сифатида
           баҳоланган. Бу ҳақда сўзлаб бера оласизми?
              Фридман:  нутқимдаги  асосий  ғоялар  менинг  белгиланган  маж-
           лисдаги  шарҳларимда  дастлаб  овозлаштирилган,  унинг  баённома-
           лари Жорж шульц ва Роберт алибер таҳрири остидаги китобга кири-
           тилган (Солоу, 1966).
                                                                                         1
   46   47   48   49   50   51   52   53   54   55   56