Page 53 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 53

МИЛТОН ФРИДМАН

              Фридман: икковини ҳам, шубҳасиз, жиддий сабаб деб ҳисоблаш
           мумкин. охир-оқибатда, иш ҳақи тўғрисидаги келишув бир кунга эмас,
           балки бир/икки/уч йилга тузилади. нархлар ўзгариши жуда қимматга
           тушади, лекин, ўйлайманки, кутилмаларга қаратилган йўналишлар ав-
           валги ҳодисаларни ҳисобга олиши ва уни тузатиш жуда тез юз бермас-
           лиги янада муҳимдир. Ўтган ҳодиса таъсирида юз берган кутилмалар-
           нинг ўзгариши маълум вақт талаб этади.
              Тейлор: Бу оқилона кутилмалар назариясини маъқуллашингизни
           англатадими?                                                                   ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
              Фридман:  Принципиал  жиҳатдан  «Ўз  оқилона  кутилмаларингиз-
           ни  қандай  шакллантирасиз»  деган  савол  йўқ.  Сиз  эртага  нима  бўли-
           ши ҳақда сўзлайсиз. нарх ё ошиши, ё пасайиши мумкин. агар у ошса,
           унинг  ошиши  эҳтимоли  бирга  тенг,  унинг  пасайиш  эҳтимоли  нолга
           тенг.
              оқилона кутилмалар қуйидагича бўлади: сизда эртага ҳаракатнинг
           ортиш ёки пасайиш эҳтимоли қандай деган савол туғилади. Ўзингиз-
           га: «Ҳодиса қандай юз беради, у амалга ошган-ошмаганлигини билгач,
           кутилма  бўлади.  Таъкидлаганимдек,  нархнинг  юқорига  кўтарилиши
           эҳтимоли 60 % га тенг эди, ҳақиқатда у ошди. Бу тасдиқми? айта ол-
           майман.  Менга  бундай  мисоллардан  кўпроғи  керак».  шунинг  учун
           «аниқ оқилона кутилмалар» ғояси алоҳида мазмунга эга эмас.
              агар ғоя эртага содир бўлувчи ҳодисани прогнозлашга интилишдан
           иборат бўлса, у ҳолда оқилона кутилмалар, шубҳасиз, аҳамиятга эга.
           Улар аввалги тажрибага асосан тузилади, шунинг учун кутилмада баъ-
           зи оқсашлар бўлиб, уларни енгиш керак.

                                   МОНЕТАР ИқТИСОДИёТДА
                                   МУНОзАРАЛАРНИНг ўРНИ

              Тейлор:  Ўйлайманки,  макроиқтисодиётдаги  бу  баҳслар  киши-
           ларни  ушбу  фанга  қизиқтириш,  уларни  шунга  қизиқтириш  янада
           фаол тадқиқот фаолиятига сабаб бўлади. Сизда мунозараларни ўз-
           гартиришнинг бирор-бир стратегияси бўлганми?
              Фридман: Бундай деб ўйламайман. Лекин шундай бўлиб қолди. Ўз-
           ўзидан юз берувчи аксарият ҳодисалар режалаштирилган ишларга нис-
           батан янада қимматли ва қизиқарли бўлиб қолади.
              Тейлор: Қай тарзда ажойиб мунозарачи бўлгансиз? Бу ҳам ўз-
           ўзидан юз берганми?
              Фридман: Ҳа, айнан шундай.
              Тейлор: Сиз коллежда мунозарачи бўлганмисиз?
   48   49   50   51   52   53   54   55   56   57   58