Page 57 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 57

МИЛТОН ФРИДМАН

              Тейлор: Кўплаб регрессиялардан эҳтиёт бўлинг!
              Фридман: Тўғри фикр! Маълум маънода евро учун хатарларнинг
           баҳоларидан бир нарса – ягона валютанинг мамлакатлар ўртасидаги то-
           вар айланма ҳажмига таъсирини чиқариб ташлашим мумкин. агар бу
           савдога кучли таъсир этса, у ҳолда кишиларнинг мамлакатлар ўртасида
           фаол ҳаракатланиши ўрнини босувчи жиҳат бўлиши мумкин.
              Тейлор: Фикрингизча, евронинг қадрсизланиши – ёмон белгими?
           [ўша пайтда 1 евро = 0,9 АҚШ долл. бўлган].
              Фридман:  Ҳечам.  Ҳозирги  кунда  евро  етарлича  баҳоланмагани,            ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           аҚш доллари эса ортиқча баҳолангани – тушунарли ҳолат. евронинг
           етарлича  баҳоланмаганлиги  европанинг  оддий  аҳолисидан  фарқли
           ўлароқ, европа ишлаб чиқарувчилари учун қўл келади. Бу, ўз навба-
           тида, аҚшдаги истеъмолчи учун фойдали бўлса, америкалик ишлаб
           чиқарувчиларга  зарар  келтиради.  кейинги  йилларда  иккала  валю-
           танинг  яқинлашиши  учун  ҳеч  қандай  ўзгариш  юз  бермайди  –  евро
           нархи  бўйича  долларга  нисбатан  кўтарилади,  доллар  эса  қадрсиз-
           ланади.
              Тейлор:  Кенг  тарқалган  ишларингиздан  бирида  сиз  мослашув-
           чан валюта курслари ғоясини ҳимоя қилгансиз, лекин бу мақолада
           макроиқтисодиётдан фарқли равишда микроиқтисодиётга кўпроқ
           урғу бергансиз. Бу ҳақда сўзлаб бера оласизми?
              Фридман: Мақола ёзиш фикри, 1950 йил Маршалл дастури сифати-
           да танилган «европа тараққиёт дастури»да маслаҳатчи бўлиб ишлаёт-
           ганимда, Францияга уч ойлик сафарим натижасида пайдо бўлган. Бу
           пайтда Германияда тўлов баланси юзасидан муаммо юзага келиб, мен-
           дан бу муаммоларни ҳал этиш таклифлари бўйича таҳлил ўтказишни
           сўрадилар. Мен немис маркасининг сузувчи курсини йўлга қўйиш яхши
           фойда беради деган хулосага келдим, лекин бу ўша даврдаги қарашларга
           тўғри келмасди, шунинг учун ҳал этиш усули бекор қилинди.
              Тейлор:  Бу  мақола,  кўпгина  мақолаларингиз  сингари,  катта
           номувофиқликка эга эди.
              Фридман: Ҳа, шундай бўлди ҳам.
              Тейлор: Нима учун баъзи ғоялар, бошқаларига нисбатан кўпроқ
           таъсир кўрсатиши тўғрисида ўйлаб кўрганмисиз?
              Фридман: Фикримча, қайси ғоя муваффақият қозонишини топиш-
           нинг деярли иложи йўқ. Буни ўзингиз ҳам яхши биласиз. Сиз «Тейлор
           қоидаси»ни яратиш давомида у умумқабул қилинган фикрга айлани-
           шини тахмин қилмагансиз-ку.
              Тейлор: Ҳа, сиз ҳақсиз.
   52   53   54   55   56   57   58   59   60   61   62