Page 61 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 61

ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН

           имтиҳондан ўта олдикми?» деб сўраган экан. Пол Самуэльсон Масса-
           чусетс технологиялар институтига кетади ва у ерда ўз замонасининг
           кучли иқтисодиёт факультетларидан бирини ташкил этади.Унга Ро-
           берт Солоу қўшилади ва у унинг сафдоши бўлиб қолади ҳамда вақти-
           вақти билан Самуэльсоннинг кўплаб асарлари ҳаммуаллифи сифатида
           намоён бўлади.
              Пол  Самуэльсон  иқтисодиёт  назариясига  шунчалик  улкан  ҳисса
           қўшганки, уларни санаб ўтишнинг иложи йўқ. У иқтисодиёт соҳасидаги
           асарларнинг энг самарали муаллифларидан бири бўлган. Унинг «Асос-              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           лар»да  яққол  намоён  қилинган  назарияга  бўлган  ёндашуви  неоклас-
           сик иқтисодиётнинг акси сифатида хизмат қилувчи икки қоидани ўз
           ичига  олган.  Ушбу  қоидани  қуйидаги  тарзда  ифодалаш  мумкин:  ҳар
           бир  иқтисодий  муаммога  нисбатан  1)  ўзгарувчан  миқдорлар  сонини
           қисқартириб,  оддий  иқтисодий  ўзаро  алоқалар  миқдорининг  энг  кам
           миқдорини қолдириш; 2) иложи бўлса, уни берилган чегараланишлар би-
           лан оптималлаштириш муаммоси сифатида қайта ифодалаш керак.
              Аниқланган афзалликлар назарияси (1938, 1947) унинг микроиқти-
           содиётга  қўшган  ҳиссаси  бўлди.  Мазкур  назария,  унинг  миқдорий
           аниқлашлар  ва  афзалликлар  фойдалилигининг  интеграциялануви
           соҳасидаги тадқиқотлари каби, Дебрё, Жорджеску-Регена ва Узава-
           ларнинг кейинги тадқиқотлари учун йўл очиб берди.
              У  умумий  мувозанатлашув  моделларида  динамик  барқарорлик
           соҳасидаги кашфиётларида муваффақиятли қўлланилган «мувофиқлик
           тамойили» тушунчасини киритиб, қиёсий статика ва динамикасидан
           фойдаланиш ташаббускори бўлган. Бугунги кунга келиб «Бергсон-Са-
           муэльсон жамоат фаровонлиги функцияси» деб аталувчи кашфиёти
           ҳамда неоклассик назарияга «жамоат фаровонлиги» тушунчасининг
           киритилиши унинг кашфиётлари ичида муҳимлари бўлиб қолди.
              Шунингдек,  Самуэльсон  замонавий  ишлаб  чиқариш  назариясини
           яратишга шароит яратиб берди. Унинг «... асослари» асарида айла-
           ниб ўтиш тўғрисидаги теорема ҳақида ҳикоя қилинган ва харажат-
           лар  вазифаларининг  тўлиқ  тавсифи  берилган.  Шунингдек,  у  техник
           тараққиёт назариясига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Унинг капи-
           тал назарияси бўйича асарлари, низоли бўлса-да, жуда машҳур.
              У биринчилардан бўлиб, машҳур ноёблик назариясини киритди, унинг
           Солоу билан биргаликда яратган машҳур асари эса Леонтьевнинг ди-
           намик тизимлар таҳлилининг бошланишига асос бўлди. Самуэльсон бу-
           ларнинг ҳаммасини ўзининг чизиқли дастури бўйича 1958 йилда ярат-
           ган машҳур асарида такрорлади. Мазкур асарда биз фон Нейманнинг
                                                                                         1
   56   57   58   59   60   61   62   63   64   65   66