Page 65 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 65
ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН
дан тизимли фарқ қиладиган монетаристик истиқболли маълумот-
ларни олди.
Маълумотларнинг чуқур таҳлили, барибир статистик мазмунга эри-
шиш имконини бермади. Раҳбарият иқтисодий бўлинишни оқланмаган
исрофгарчилик деб ҳисоблаб, дарҳол ундан қутулиб олди. Бу орада,
Федерал захира тизими, Массачусетс технологик институти ва Пен-
сильвания штати университети негизида яратилган ва италия банкида
фойдаланиб бўлинган эски моделни ялаб-юлқашда давом эттирмоқда
эди. Бу ерда М пул агрегати аҳамиятга эга эди. Бироқ, М ҳеч қачон 1950 ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
йилдан кейин Фридман монетаризмида тахмин қилгандек тизимли ра-
вишда эътиборга олинмаган.
1970-йиллар етказиб беришдаги узилишлар истиқболларни ёмон-
лаштирди ва унга қарши фискал сиёсат ҳам, Марказий банк ҳам қарши
бўлган стагфляциянинг юзага келишига олиб келди. Бу эса, ҳукумат
муҳитининг ортиқча даражада ўзига ишонишини кўрсатди – монета-
ризм тўғри истиқболли иқтисодий сиёсатни юзага келтирмайди.
Барнетт: Келинг, сизнинг 1936 йилдан кейин макроиқтисодиёт
соҳасида ёзган асарларингизга, сизнинг муваффақиятларингиз ва
муваффақиятсизликларингизга, маслакларингиз ва ғояларингиз эво-
люциясига қайтамиз.
Самуэльсон: Ўзим билан ҳамда 1932 йилдан 1936 йилгача бўлган
даврдаги ўқишим натижалари билан олиб борган бирозгина курашлар-
дан сўнг, мен «Умумий назария»нинг асосий парадигмасидан фойдала-
на бошладим: миллионлаб ишсизлар ишловчиларга ҳавас қиладилар,
ишловчилар эса ишламайдиганларнинг ўрнида бўлишни хоҳлайдилар
ва бир вақтнинг ўзида ўз ишини йўқотиб қўйишдан қўрқиб яшайди-
лар. Ушбу аниқланган фактларнинг барчаси, кафолатланган тўлиқ
бандлик таъминланганда, нархлар аукцион бозор талаб қилганчалик
унчалик шиддатли эмаслигининг исботи сифатида хизмат қилади.
1936 йилда янги парадигмани яратиш учун рухсат этилган ушбу
«микрокашфиётлар»ни қабул қилсам, оқилона йўл тутган бўлар эдим.
кейинроқ, Лейонхуфвуд деган олим кейнснинг нозик интуиция-
си борасида ўзининг шубҳасини билдирди ва «Умумий назария»нинг
ўхшаш вариантини ютқизиб қўйди. Мен биламан, у ноҳақ эди. Дебат-
лар учун мисол тариқасида Хикс диаграммаси IS-LM деб номланувчи
Хикс-Ҳансен диаграммасини олиш мумкин. Ҳансен ҳеч қачон ушбу
диаграммани қандайдир умуман янги деб ҳисоблашларини истамаган.
Бироқ, аслида, Гарольд-кейнснинг тизимини худди шу муваффақиятга
эришган деб аташ мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам у аввал пайдо бўл-