Page 60 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 60

ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН

           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР





                                ПОЛ САМУэЛЬСОН БИЛАН СУҲБАТ


                  одатда, суҳбат олиб борадиган киши ўз материалини кириш қис-
               мидан  бошлаб,  унда  интервью  олиб  бориш  ҳолатлари  ҳақида  ҳикоя
               қилади ва интервью мавзусининг мазмуни ва суҳбатлашаётган киши-
               нинг иши қанчалик муҳим эканлиги ҳақида қисқача тафсилот ҳам бериб
               ўтади. Бироқ, бу гал, журналнинг таҳрири сифатида, Пол Самуэльсон-
               дек, буюк олим нима иш қилганлигига баҳо бериш мен томондан йўл
               қўйилган беорлик бўлмасмикан деб ўйладим. Унинг ҳиссаси нақадар
               улкан ва чексизки (у 50 йилдан ортиқ вақт давомида тахминан ойига
               биттадан илмий иш ёзган), у замонавий иқтисодиёт назариясининг ҳар
               бир соҳасида из қолдирган! Унинг илмий мероси 550 та мақола ҳамда
               афсонага айланган китоблардан ташкил топган. Бир куни у «кимга ке-
               рак бўлса, у давлат қонунларини излайверсин, мен эса улар учун дарс-
               ликлар ёзаман» деган экан.
                  Пол Самуэльсон фаолияти тўғрисида ўзим ёзмасдан, Янги мактаб
               (Нью-Йорк) университети томонидан ташкил этилган The History of
               Economic Thought сайтидан олинган қуйидаги цитата билан чегарала-
               ниб қолдим:
                  Пол  Самуэльсон,  XX  аср  иккинчи  ярмининг  иқтисодиёт  фанини
               ифодалаган  шахс  бўлса  керак.  Энг  муваффақиятли  ўқув  қўлланмаси
               (1948) муаллифи иқтисодиёт фанининг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссасини
               қўшганлар  қаторига  киритилган  ва,  бунинг  натижасида,  деярли
               ҳаммаси учун – тўғри ва нотўғри ишлари учун, бир вақтнинг ўзида уни
               ҳам мақташган, ҳам танқид қилишган.
                  «Иқтисодий таҳлил асослари« (1947) Самуэльсоннинг энг машҳур
               асарларидан бири бўлиб, ушбу китоб неоклассик иқтисодий назария-
               ни вужудга келтирган ва иқтисодиётнинг математиклаш асри бош-
               ланишига  туртки  бўлган.  Пол  Самуэльсон  урушдан  кейинги  даврда
               микроиқтисодиётда  Парето  қоидаларини  ва  макроитисодиётда  нео-
               кейнс  синтезини  қўллаганлардан  бири.  Шумпетер  ва  Леонтьевлар-
               дан сабоқ олган, Гарварднинг 1930-йиллар битирувчилари авлодининг
               «вундеркинди» Пол Самуэльсон – иқтисодий назария ҳақида ўта чуқур
               билим  эгаси.  Самуэльсон  диссертацияси  охирлай  деб  қолган  пайт-
               да,  Шумпетер  Леонтьевдан  «Василий,  сиз  нима  деб  ўйлайсиз,  биз
            0
   55   56   57   58   59   60   61   62   63   64   65