Page 58 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 58
МИЛТОН ФРИДМАН
Фридман: Ғоянинг маъқулланиши ёки рад этилиши, вазият
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тақозосидир. кўп нарса муайян вазиятларга боғлиқ.
Тейлор: Шу тариқа суҳбатимизни якунлаш ҳам мумкин. Лекин,
яна бирор қўшимча қилмоқчидирсиз?
Фридман: Йўқ. Ўзи жуда кўп гапириб юбордим.
Тейлор: Суҳбатингиз учун раҳмат. Мен ундан катта таассурот
олдим.
э С Л А Т М А
Суҳбатни таҳрир этган ҳолда, Милтон Фридман «тартибга со-
лувчи» тушунчасига қуйидагича таъриф берди: «Иситиш тизими мав-
жудлиги, лекин терморегулятор мавжуд эмаслигида хонадаги ҳарорат
тизимга келиб тушувчи ёнилғи миқдори билан ижобий корреляцияга
эга бўлади ҳамда сезиларлича вариантлари бўлиши мумкин. Маълум
ҳароратга мўлжалланган терморегулятор мавжудлигида тизимга ке-
либ тушувчи ёнилғи ва хонадаги ҳарорат орасидаги корреляция нолга
тенг, тизимга келиб тушувчи ёнилғи ва ташқи ҳарорат орасидаги кор-
реляция салбий бўлади. Бундан ташқари, хонадаги ҳарорат ўзгариши
сезиларсиз бўлади.
Айният бўйича муваффақиятли пул-кредит сиёсатисиз иқтисоди-
ётни барқарорлаштириш (тартибга солувчи) учун пул миқдори (ёнил-
ғи) ва ЯИМ (ҳарорат) ўртасида ижобий корреляция кузатилади, бу
1-расмда кўрсатилган, 1992 йилга қадар иккови ҳам сезиларлича ўзга-
ради. Муваффақиятли пул-кредит сиёсати ўтказилганда пул миқдори
ва ЯИМ ўртасида нолга тенг корреляцияни кўрамиз, бу эса 1992 йил-
дан сўнг 1-расмда кўрсатилганидек кўриниш олган. Бунда пул мас-
саси сезиларлича ўзгариши мумкин, лекин ЯИМ сезиларсиз ўзгаради
(1992 йилдан сўнг, 6.1-расмдаги ҳолатда бўлган)».
Суҳбатни жон Тейлор олиб борди.
Стенфорд университети,
2002 йил.