Page 56 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 56

МИЛТОН ФРИДМАН

                  Тейлор: Бу – ҳақиқат, ҳозирги кунда ижтимоий тартибга со-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               лиш  кучлироқ,  лекин  жаҳондаги  миллионлаб  кишилар  коммунис-
               тик тизимдан холи бўлганларига унча кўп бўлмади.
                  Фридман:  Ҳа,  тўғри.  Бу,  шубҳасиз,  биринчи  навбатда,  собиқ  со-
               циалистик мамлакатларга нисбатан адолатли қарор. Лекин, Буюк Бри-
               тания, Франция ёки Германия сингари мамлакатлар, назаримда, 30-40
               йил аввалги ҳолатга нисбатан тартибга солинган. Бу улар нотўғри йў-
               налишда эканлигини тасдиқлайди. шунинг учун янги «капитализм ва
               эркинлик» китоби бўйича шарҳга қайтган ҳолда ишонч билан айтиш
               мумкинки, бу китоб ишни ҳозир биз яшаётган даврдан бошлаш учун
               зарурдир.

                             МОНЕТАР ИТТИФОқЛАР ВА МОСЛАшУВчАН
                                          ВАЛюТА кУРСЛАРИ
                  Тейлор:  Ҳозир  глобал  иқтисодиёт  маъносида  пул  масаласи
               ҳақида сўзлашни истардим. Янги ягона Европа валютаси ҳамда Ро-
               берт Манделл мавжуд, у жаҳонга ягона валюта керак дея таъкид-
               лаган.  Аргентинани  долларлаштириш  ҳам  муҳокама  қилинмоқда,
               Бразилия эса ўзида сузувчи курсни амалга оширишга мойил. Бу ни-
               мага олиб келади?
                  Фридман: илмий нуқтаи назардан, евро – жуда қизиқ валюта. Ўй-
               лайманки, бу мўъжиза бўлади. Эҳтимол, бу – анча қатъий фикр. Ле-
               кин, бу валюта катта муваффиятга эга бўлишининг эҳтимоли кам деб
               ҳисоблайман. Ҳамма шуни истарди. Мен сиёсий нуқтаи назардан, ле-
               кин... иқтисодчи сифатида янги валюта муваффақиятининг гувоҳи бў-
               лишни истардим. назаримда, ирландия ва италия орасидаги фарқни
               кўрганимизда реал муаммолар мавжуд.
                  Бу мамлакатлардаги пул-кредит сиёсатига турли ёндашувлар зарур,
               лекин ягона валюта шароитида буни амалга оширишнинг иложи йўқ.
               Бу мустақил мамлакатлар аксарият италияликларнинг ирландияга, ак-
               синча, ирландияликларнинг италияга сафар қилиши – мушкул ҳолат.
               шунинг учун мен Манделлнинг еврога нисбатан чексиз ташаббусини
               маъқулламайман.  Лекин,  бу  иш  қандай  амалга  оширилишини  кўриш
               қизиқ. Масалан, менинг қўлимга шундай тадқиқот тушдики, унда му-
               аллиф ягона валюта қай тарзда мамлакатлар ўртасидаги товар айланма
               ҳажмига таъсир этишини кўриб чиқишга интилган. натижа беқиёс эди.
               ягона валютанинг самараси географик яқинлик ёки мослашувчан ва-
               люта курсларига нисбатан тўрт баробар ортиқ бўлди. Бу – бир мисол,
               холос.
   51   52   53   54   55   56   57   58   59   60   61