Page 55 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 55

МИЛТОН ФРИДМАН

              Фридман: Маъруза ёзиш, шунингдек, китобни таҳрир қилиш учун
           менга кўп вақт керак бўлди, лекин у ишдан кўра ҳобби эди. Маъруза-
           даги фикрларни кенгайтириш бўйича ишнинг катта қисмини турмуш
           ўртоғим амалга оширди.
              Тейлор: Яъни, бу китоб сизнинг жамоатчилик асосидаги ишин-
           гизнинг бир қисми бўлганми?
              Фридман: Бу – менинг севимли машғулотим. кўпинча ёнимга ўз
           эркин  ғояларини  илгари  суриш  ёки  сиёсат  билан  шуғулланишни  ис-
           товчи талабалар келишарди. Маслаҳатим: буни касбга айлантирманг.               ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ишонган ва амалга оширса бўладиган иш устида ишланг, бу бирон-бир
           мафкуравий таркибий қисмга эга бўлмаслиги керак, шу тариқа маълум
           асосни яратади. Сўнгра жамоатчилик иши билан шуғуллана бошлай-
           сиз, ҳар ҳолда, у сизни ўзи топади ҳамда ишонган нарсангизга таъсир
           кўрсатади, бинобарин, ишончингиз унга кўпроқ таъсир этади. шунинг
           учун кишилар вашингтонда узоқ қолиб кетадилар деб ўйлайман.
              Тейлор:  Ёдимда,  Иқтисодий  маслаҳат  кенгаши  аъзоси  бўлиб,
           Вашингтонда  ишлаганимда  шундай  дейишган  менга  ҳам.  Сиздан
           сиёсат  билан  боғлиқ  муҳим  масалада  қўллаб-қувватлашингизни
           сўраганман, сиз эса: «Стэнфордга қайтганингиз яхши эмасми? Бу
           ерда  кўп  қолиб  кетдингиз»,  –  деган  эдингиз.  Қандай  қилиб  бундай
           мавқега эришгансиз?
              Фридман: Мен вашингтондан узоқроқ бўлишга интилганман.
              Тейлор:  «Капитализм  ва  эркинлик»  китобининг  замонавий
           ҳодисаларга бағишланган янги нашри пайдо бўлишини истармидин-
           гиз? Кўп жиҳатдан дунёда сиз аввал башорат қилган ҳодисалар юз
           бермоқда. Сизга яна бир китоб керакми? Дунё ўзгармоқда деб ўйлай-
           сизми?
              Фридман: Ҳа, шундай китоб керак, лекин ҳозир уни ёза олмайман.
           Ҳар ҳолда, ҳамма нарса ёмонлашди. Ҳозирги кунда яиМдаги давлат
           харажатлари  улуши  «капитализм  ва  эркинлик»  китоби  чоп  этилган
           пайтга нисбатан юқори. Сезиларлича юқори. адашмасам, у пайтда бу
           рақам 30 % ни ташкил этган, ҳозирги кунда 40 % ни ташкил этади.
              Тейлор: Сиз Қўшма Штатларни назарда тутяпсизми?
              Фридман:  Ҳа,  Қўшма  штатларни.  Лекин,  жаҳонда  ҳам  шундай.
           Мен 10–12 та мамлакат бўйича маълумотларни бирлаштирдим, улар-
           нинг ҳар бирида давлат харажатлари ортарди. Эркин бозор ҳамжамияти
           учун  жамоатчилик  фикри  ишбилармонлар  доирасига  нисбатан  аҳа-
           миятлироқдир. Бизда ҳозирги кунда мавжуд тартибга солиш тизимига
           назар ташланг.
   50   51   52   53   54   55   56   57   58   59   60