Page 59 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 59

ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН





                            ПОЛ


                      ЭНТОНИ

               САМУЭЛьСОН                                                                 ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР











              1915 йил 15 майда AҚШнинг Индиана штатида дунёга келган. Пол Са-
           муэльсон кичик Гари шаҳарчасида (Индиана) шу ерлик фармацевт Франк
           Самуэльсон ва асли польшалик яҳудий иммигрант Элла Липтон хонадо-
           нида дунёга келган. Полнинг укаси, иқтисодчи Роберт Суммерс ёшлигида
           фамилиясини  ўзгартирган,  Кеннет  Aрроунинг  синглиси  билан  турмуш
           қурган, уларнинг ўғли, собиқ молия вазири Лоуренс Суммерс ҳисобланади.
              Aмерикалик иқтисодчи, иқтисодиёт бўйича «статистик ва динамик
           иқтисодий назарияни ривожлантиргани учун» Нобель мукофоти соврин-
           дори  бўлди.  Иқтисодиёт  соҳасидаги  умумий  таҳлил  даражасини  оши-
           ришга ҳисса қўшди. У Чикаго университетида ўқиган ва 1935 йилда бака-
           лавр даражасини олган. 1936 йилда магистр даражасини, 1941 йилда эса
           Гарвардда фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган. Массачусетс
           технологиялар  институти  профессори  бўлган.  1948  йилда  Гуггенҳайм
           стипендиясини қўлга киритган.
              1960-йилларда  у  президентлар  Ж.Ф.Кеннеди  ва  Л.Жонсоннинг  иқти-
           содий маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритади. Сўнгра, халқаро иқтисодий
           уюшма президенти (1965–1968), Эконометрика ҳамжамияти президенти
           (1952), Британия Академияси мухбир аъзоси (1960), Aмерика иқтисодий
           ассоциацияси Президенти (1961) бўлиб ҳам фаолият юритди. Сўнг AҚШ
           Миллий Фанлар aкадемиясининг аъзоси (1970) бўлишга мушарраф бўлди. У
           Ж.Б.Кларк медали (1947) ва AҚШ Миллий илмий медали (1996) билан ҳам
           тақдирланган.
              Пол Самуэльсон иқтисод бўйича энг машҳур «Иқтисодиёт: муқадди-
           ма таҳлили» дарслиги муаллифи бўлиб, унинг биринчи нашри 1948 йил-
           да  чоп  этилган.  Бу  кейнсианизм  тамойилларини  тушунтирган  иккин-
           чи Aмерика китоби эди. Мазкур китобнинг дунё бўйлаб жами сотувлар
           ҳажми  4  миллион  нусхани  ташкил  этади  ва  китоб  40  та  тилга  тар-
           жима қилинган.
   54   55   56   57   58   59   60   61   62   63   64