Page 52 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 52
МИЛТОН ФРИДМАН
ишончим комилки, асосий ғоя ушбу мажлисдаги мунозара нати-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
жасида, биринчи навбатда, Самуэлсон ва Солоунинг Филлипс эгри
чизиғига бағишланган ишларига нисбатан пайдо бўлган. Менда қачон
бундай ғоялар юзага келганини аниқ айта олмайман. Билганларим: 1967
йилдаги нутқимдан сўнг, илгари чоп эттирган ғояларга нисбатан янги
ғоялар пайдо бўлмади. Мен нутқ сўзлаган пайтда артур Бёрнс раислик
қилганди. У, доимгидек, ҳамма нутқларни яхши қабул қиларди – унга,
одатда, менинг ишларим маъқул эди.
Тейлор: Ҳазиллашяпсизми? У ҳамма ишларингизни ўқиганми?
Фридман: Ҳа, ўқиган. Менга ҳам унинг ишлари ёқарди. Бёрнс-
нинг ФЗТдаги раҳбарлиги ҳақида сўзлашимга қарамай, уни энг яхши
иқтисодчи деб биламан. У тилни ўзгача ҳис этар, ундан унумли фой-
даланарди. Бёрнс ишларимнинг беқиёс танқидчиси эди. Мени нотўғри
тушунманг, у мен ёзган фикрларни маъқулларди, лекин ўша пайтда
фикримни маъқуллашига ишонмагандим. Лекин у илк қораламалар
босқичидаёқ ўз шарҳини берувчилар қаторига кирарди. У пайтда бу ғоя
шундай самара беради деб ўйламаганман. Бу бахтли тасодиф туфайли
юз берди, шундан сўнг сиз менинг ғояларимни тестдан ўтказдингиз.
Тейлор: Ҳа, бу таҳсинга сазовор эди.
Фридман: Бу прогноз кейинроқ тасдиқланган баъзи ҳолатлардан
бири эди.
Тейлор: Бу мавзу уюшмада нутқ сўзлаш учун қай даражада тўғри
эканлиги тўғрисида узоқ ўйлаганмисиз?
Фридман: Бу лаҳзада нима устида ишланганим тўғрисида доим
сўзлашни истайсиз. У даврда менинг ишим пул-кредит сиёсати билан
боғлиқ эди, шунинг учун мен пул-кредит сиёсатининг роли тўғрисида
сўзлаганман.
Тейлор: Албатта, бу иш бошқа мутахассислар томонидан шу
мавзуда иш олиб боришларига туртки бўлди. Айтиш мумкинки,
оқилона кутилмалар соҳасидаги инқилоб шу тадқиқот туфайли юз
берди, чунки асосий эътибор кутилмаларга қаратилган эди.
Фридман: Фикримча, бу муҳим ҳодиса эди. Лекин оқилона кутил-
маларга келсак, бу ерда Боб Лукаснинг ҳиссаси катта.
ОқИЛОНА кУТИЛМАЛАР
Тейлор: Шу муносабат билан пулларнинг қисқа муддатли таъ-
сири сабаблари юзасидан савол туғилади. Айтинг-чи, бу маълум да-
ражада амалга ошмаган кутилмалар омилими ёки бу ерда музла-
тилган пуллар ва иш ҳақи ўз ўрнига эга бўлдими?
2