Page 69 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 69

ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН

              Мен  ҳали  талаба  бўлган  пайтимда,  1935  йилгача  Генри  Саймонс
           «ликвидлик  қопқони»  феноменини  аниқлаганига  қойил  қолиш  ке-
           рак. агар очиқ бозорлардаги операцияларни пул таклифлари ҳажмига
           қўшсак  ва  бир  вақтнинг  ўзида  уни  жиддий  пул  субститутларини  на-
           моён этувчи, муомаладаги квазинулли даромадга эга бўлган ғазналик
           векселларидан айириб ташласак, бунда харажатлар ва бандликка нис-
           батан озгина ортишнигина кутиш мумкин.
              Буларнинг барчаси 1938 йилдан бир неча йил аввал, ғазна вексел-
           лари даромадлилиги шунчаки кулгили (ҳаттоки,  баъзида  салбий) да-             ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           ражага етган пайтда содир бўлганлигини қайд этиб ўтиш зарур. 1935
           йилда Чикаго Федерал захира банкининг буюртмаси бўйича тайёрлан-
           ган вайнер ва Ҳардининг тадқиқотлари, бир қатор экспертларда катта
           таассурот қолдирди, бироқ уларнинг орасида катта сиёсатни ҳақиқатда
           тушунадиган одамлар унчалик кўп бўлмаган. Тадқиқотлар муаллифла-
           ри, ўша «ликвидлик қопқонлари даври»да эркин пул топиш қийинлиги
           туфайли, уларга ссуда берадиган қарз берувчиларнинг тажрибаларига
           изоҳ беришган. ишончли ғазна векселлари арзонлигининг сабаби шун-
           даки, кредит ресурслари етишмовчилиги ишбилармонлик фаоллигини
           пасайтиради  ва  шу  тарзда  бозордаги  қисқа  муддатли  фоизли  ставка-
           ларни  деярли  нолга  тушириб  юборади.  V  пасайиш  суръатларини  се-
           кинлаштиришга олиб келган руҳий бош тортиш эмас, бу хато инвес-
           тициялар  ва  номаъқул  харажатларнинг  кутилаётган  даромадлардан
           ошиб  кетишидан  иборат  бўлган  дунёда  оқланган  мослашув  бўлиб,
           сизни имкон қадар ортиқча пул сарфлашдан қутқазади.
              келинг, Фридманнинг «Бутунжаҳон ижтимоий фанлар энциклопе-
           дияси» учун ёзган мақоласига қайтсак. Бу мақолада у i (фоиз ставкаси)
           ва бюджет дефицитининг V га бўлган таъсирининг турли вариантлари-
           ни кўриб чиққан. Бу бизга Фридман узоқ вақт давомида тасдиқлаган
           Саймонс-вайнер-Ҳардининг  Чикаго  афсонаси  унчалик  эски  эмасли-
           гини исботлаш имконини берди. Чикаго университетининг 1932 йил-
           даги  бюджет  маблағларининг  дефицитли  сарфланишининг  ортиши
           борасидаги декларацияси, δ (PQ) δM нисбати ҳаракатлари чегаралан-
           ганини тан олиш бўлди. Фридман ғояларининг замонавий логика по-
           зициясидан  ёрқин  тарафдори  мазкур  декларацияни  имзолашдан  бош
           тортиши керак эди. шу орада Лондонда Хайекнинг «нархлар ва ишлаб
           чиқариш» асари авваллари доно ҳисобланган Лайонел Роббинсоннинг
           қарашларига таъсир кўрсатди, чунки у шундан сўнг MV ва PQни оши-
           радиган ҳар қандай нарса Депрессия вақтида вазиятни ёмонлаштиради
           деган ғалати фикрни билдирган.
   64   65   66   67   68   69   70   71   72   73   74