Page 71 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 71
ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН
гишли бўлган «Замонавий иқтисодий жамият» асари ётар эди. Бироқ,
директор бу китоби ҳақида кўп гапиравермас эди (кейинги чорак-
да Ллойд Минтс бизга Ричард илай бестселлери асосида тузилган
ўз маърузаларини, шунингдек, Эллинг янг микроиқтисодиёт бўйича
асарларини ўқир эди). Директорнинг Густав касселнинг «ижтимоий
иқтисодиёт назарияси» китобининг «нархларни ҳосил қилиш арифме-
тикаси» тўғрисидаги боби муаллиф вальрасдан ўрганганлиги бораси-
да айтилган фикри мен учун энг яхши совғалардан бири бўлиб қолди.
«Модел Т» ҳукмронлик қилган вақтларда масаланинг иқтисодиётдаги ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
умумий мувозанат билан боғлиқ бўлган томони ҳақида кўп одамлар
тасаввурга эга бўлган.
Лекин, менга кўпроқ Генри Саймонс, Фрэнк, найт ва Жек вайнер
катта таъсир кўрсатди. Балки, мен 1935 йилгача иқтисодиёт бўйича
турли курсларни ҳаммадан кўп тинглаган бўлсам керак. Бунинг нати-
жасида 1935 йилда Гарвард магистратурасига кирадиган вақт келганида
жуда яхши тайёргарлик кўрган эдим. Ўша пайтда мен Фрэнк найтнинг
асарларидан завқланар эдим, бироқ вақт ўтиши билан ўтиб кетди бу.
Ўша пайтда найт бизга етказмоқчи бўлган доно фикри шундан ибо-
рат эдики, депрессия пайтида, одатда, вақтинчалик Сэя қонуни шартлари
ва бозор мувозанати ўрнатилади. яхшиси, иқтисодиёт нормал ҳолатга
бахтли ҳодиса туфайлигина қайтиб келиши, кейин ҳаёт аввалгидан ҳам
яхши бўлиши мумкин. Балки шундайдир. Бироқ, ўша вақтда танлов
коммунизм ва фашизм оралиғида турган эди. найтнинг ўзи фашизм-
ни танламаган бўлар эди. кейинроқ у бу ғоядан воз кечди ва ўзининг
машҳур бўлган асарига ўзгартиришлар киритди. Менда қаерлардадир
матннинг биринчи нусхалари сақланиб қолинган.
Бу билан 1932 йилда мендек қони қайнаган ўсмир йигитни иқти-
содиётни ўргана бошлаши нуқтаи назаридан нима учун шунчалик
муҳим эканлиги сабабларини ҳам тушунтирса бўлади. Бу нарса, ҳал
қилиниши лозим бўлган муаммоларга эга бўлган. кунлардан бир куни
мен буни, ҳали бузилмаган канада кўлидаги балиқ овига ўхшатганли-
гимни айтиб ўтган эдим. Қармоқни ташлаб, уни тортиб олганингиз-
да, теорема ортидан теорема чиқиб келса. Бунга вайнер яққол мисол
бўла олади. У буюк иқтисодчи бўлган ва 1931 йилда унинг ишлари
дунё бўйлаб кўпроқ ўрганилган. У жуда маҳоратли назариячи бўл-
ган. Макгилл ва Гарвард университетида тегишли тайёргарлик кў-
риб, вайнер энг етакчи математик-иқтисодчиси бўлиши мумкин эди.
Бироқ, Стивен Ликок ва Фрэнк Тауссиг унга ҳеч қандай математик
билим бермаган. шунинг учун у ушбу соҳада унга рақобатчиликни
1