Page 75 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 75
ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН
«Чегарасиз фан» номли ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга ёрдам бериш
учун ванневар Буш котибиятига юборишди. Биохимик Жон Эдсалл
(Гарвард), психолог Роберт Моррисон (Рокфеллерлар оиласи фонди) ва
мен айседора Рабби, Эдвин Ленд, оливер Бакли ҳамда юқорида қайд
этиб ўтилган Буш Қўмитасининг бошқа аъзолари билан биргаликда
хомаки матннинг катта қисмини тайёрладик. Бироз қаршиликларга
қарамай менинг оптимистик истиқболларимдан юқори бўлган нар-
са ҳосил бўлди: Миллий фан фонди (асосан, ижтимоий фанлар), кенг
масштабли Миллий соғлиқни сақлаш институтлари аҚшдаги ҳар бир ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
округга тадқиқотлар учун дастлабки квоталардан ошадиган миқдорда
аҳоли сонига асосланган субсидиялар ажратдилар.
Барнетт: Сиз ҳам сезган бўлсангиз керак, Гитлер кўплаб етак-
чи иқтисодчиларнинг, шу жумладан, Купманс, Леонтьев, Шумпе-
тер, Маршак, Ҳаберлер ва Кузнец ҳамда Австрия иқтисодчилар
мактаби вакилларининг кўп қисмини Европадан АҚШга иммигра-
ция қилинишига сабабчи бўлган. Ўз навбатида, улар ҳам Гурвиц,
Дебрё, Бҳагват, Коуз ва Фишер каби Европа иқтисодчиларини ҳам
жалб қилдилар. Бироқ, бугунги кунга келиб, олимлар учун АҚШнинг
аввалгидек очиқдан-очиқ сиёсий устунлиги йўқ деб ҳисобланади.
Ундан ташқари, Канадада ўқиш истагида бўлган америкалик та-
лабалар сони ортиб бормоқда. АҚШда ақл эгаларини, хусусан,
иқтисодчиларни жалб этиш учун бошқа мамлакатлар олдида
рақобатли афзалликларнинг йўқолиш хавфи борми?
Самуэльсон: Мен америка фани учун ҳеч қандай хавфни ёки бошқа
давлатлар томонидан рақобатнинг кучайишини сезганим йўқ. Бизда
энг катта яиМ ва «миялар»нинг мамлакатга оқими айнан шу билан
боғлиқ..
Барнетт: Сизнинг тадқиқотларингизда, масалан «...асослар»
асарингизда, бошиданоқ сезилиб турибдики, сиз, кўпинча, фи-
зик олимларга асослангансиз. Физиканинг бундай таъсири остига
қандай тушиб қолгансиз. Ёки университетлардан бирида ўқиб юр-
ган вақтингизда уларнинг адабиётлари билан танишганмисиз?
Самуэльсон: Мен ижтимоий фанлар билан биргаликда табиий фан-
ларга етарли даражада эътибор бермаганимда катта хатога йўл қўйган
бўлар эдим. Бироқ, иқтисодий назарияда газлар ва суюқликларга нис-
батан физикавий ҳисоблар учунгина тўғри келадиган таҳлилий матема-
тикани қўлламаганимда ноҳақ бўлар эдим. Ўз асарларимда номувофиқ
параллелларни (мен буюк америкалик назариётчи деб ҳайратланадиган)
ирвинг Фишер физикаси билан танқид қилганман. Жон фон нейман