Page 74 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 74
ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН
Барнетт: Франко Модильяни «Makroekonomies Dyunamics» учун
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
берган бир интервьюсида, уни антисемит ва ксенофоб деб тавсиф-
лаган иқтисодиёт факультетининг раҳбари туфайли карьераси-
нинг бошланишида Гарвард университетининг бундай таклифидан
бош тортганлигини таъкидлаб ўтган эди. Гарвард университетида
докторлик даражасини олганингизда энг яхши талабалардан бири
деб тан олинган эдингиз, сизнинг диссертациянгиз эса ноанъанавий
ишлардан бири бўлган ва сизни Гарвард эмас, Массачусетс техноло-
гиялар институти таклиф қилган. Нима деб ўйлайсиз, ўша пайтда
университет бундай кечириб бўлмас хатога йўл қўйганлигида Гар-
вард иқтисодиёт факультети раҳбариятининг бирор роли борми?
Агар йўқ бўлса, нима учун сиз илмий даража олганингиздан кейин
улар сизни дарҳол ўзларига ишга таклиф қилдилар?
Самуэльсон: иккинчи жаҳон урушидан аввалги академик муҳитдаги
антисемитизм ҳамма жойда – бу ерда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам
сезилиб турар эди. албатта, менинг хотиним «ҳақиқий америкалик»
бўлиб, мен карьерамни Гарварддан устун туришини билар эдим. Бироқ,
1940-йилларга келиб ҳаммаси ўзгара бошлади. Балки, маълум лавозим-
ларга таклиф этилиши ҳақида қарор қабул қилинганда устунлик қилиб
турувчи маълум бир одамлар олдида хушомад қилишга ғурурим йўл
қўймаган бўлса керак. Массачусетс технологиялар институти менга
қизиқ бир таклиф билан чиққанида бу нарса менга Гарвардда қолиш
истаги юқори эканлигини текшириш имконини берди. Лекин, Гарвард
университетидаги ҳамкасбларимиз қаттиқ туриб олганликларини кўр-
мадик ва биз оқим бўйлаб уч мил пастда жойлашган Чарльз дарёси
қирғоқларига кўчиб кетдик.
Бу мен қабул қилган тўғри қарорларнинг бири бўлиб чиқди. Уруш-
дан кейинги ўн йил ҳам ўтмай, Массачусетс технологиялар институ-
ти илғор иқтисодиёт фанининг марказига айланди. «Духоба лигаси»
ўзининг бўлажак Родс стипендиатлари тармоғига жалб қилди. Биз
иқтисодиёт билан шуғулланувчи Миллий фан фондининг кўплаб аъзо-
ларини магнит каби тортиб олдик.
Барнетт: 1930-йиллардаги Гарвард ҳақида сўзлаб берсангиз.
Самуэльсон: Гитлер ҳам, Ленин ҳам америка фани учун кўп нарса
қилган. Леонтьев, шумпетер ва Хабер Гарвардни ҳаётга қайтардилар.
Элвин Ҳансен, менинг назаримда, университетга катта таъсир кўрсат-
ди. иқтисодиётдан ташқари, аҚш физика, тиббиёт ва биологияда ҳам
устунлик қила бошлади. иккинчи жаҳон урушининг охирида, ғалабага
ҳеч қандай умид қолмаган бир пайтда, мени радиацион лабораториядан