Page 80 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 80
ПОЛ ЭНТОНИ САМУЭЛьСОН
лияни йўқотдилар. аҚшнинг умумий реал яиМ 1950–2003-йилларда
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Тинч океани региони ва экспортга йўналтирилган европа мамлакат-
ларида иқтисодий ўсиш ҳисобига ошди. Бироқ, эркин савдо реал иш
ҳақи ва яиМнинг ўсиш суръати мутаносиблигига тизимли таъсир
кўрсатиши, умумий мувозанатсизликка таъсир кўрсатиши мумкин.
Менинг нобель мукофотига сазовор бўлган маърузамда камбағал
мамлакат аввал бой мамлакат мавжуд бўлган соҳада рақобатли афзал-
ликка эришса, бой мамлакат ўз пулларини йўқотишни бошлаши мумкин
дейилган. Эркин савдонинг мақсади ҳаммага ва ҳар ерда ёрдам бериш
дегани эмас.
Барнетт: «Рационал кутилмалар» асосида ёндашиш ва реал биз-
нес-цикллар назарияси борасида қандай ўйларингиз бор? Роберт
Шиллер билан бўлиб ўтган дискуссияларидан бирида, Жеймс Тобин
реал бизнес-цикллар назарияси – «душман» деб айтган эди. Ўз нав-
батида, рационал кутилмалар назарияси ва динамик стохастик
умумий мувозанатлилик назариясидан фойдаланиш журналда нашр
қилинган кўплаб тадқиқотларда макроиқтисодчиларнинг сиёсий
қарашларидан қатъи назар, уларнинг муҳитида кенг тарқалган
ҳодиса ҳисобланади.
Самуэльсон: Ҳа, «рационал кутилмалар» тушунчаси билан кўп
нарса боғлиқ. Сэя қонуни ҳаттоки қисқа муддатли даврда ҳам амал
қилишини тасдиқловчи «неоклассик доктрина» муҳим аҳамиятга эга.
аҚш иқтисодиётига ёки, дейлик, 1929–1960-йилларда замонавий
Германия ва Франция иқтисодиётига қараганда, Сэя қонунига биноан
1980–2003-йилларда аҚш иқтисодиётида квазитўлиқ бандликка яқин
шароитлар яратилди. Бироқ, Лукас-Саржентнинг янги методикасини
қўллашни талаб этиш шарт эмас. Бунинг учун икки нарса етарли:
1. аҚш ишчи синфи ва Тинч океани минтақаси мамлакатларининг
яхши ўқитилган ишчи кучлари ўртасида 1950–2003-йилларда дунё
савдосининг анча эркин характери туфайли юзага келган рақобатнинг
кучайиши. Бундай рақобат, давлат сектори ва маҳсулотлари эркин бо-
зорда намойиш этилмаган баъзи соҳалардан ташқари америка каса-
ба уюшмаларининг анча заифлашишига олиб келди. ва бугун касаба
уюшмасининг ҳар қандай ғалабаси, ҳатто, майда ғалабаси ҳам америка
саноати меҳнат ресурсларини қидириб чет эл давлатларига жўнаб кета-
диган кунни яқинлаштиради.
2. 1980–2003-йилларда сайловчилари симпатияларининг ўнгчилар
томон бурилиши, бу – «альтруизмдан» четланиши Буюк депрессия ва
иккинчи жаҳон уруши вақтидан бошлаб етарли вақт ўтганлиги билан
0