Page 84 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 84
ЖеЙМС ТОБИН
лар тўғрисидаги қарорлар билан ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилишдаги
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ижодий ва кенг кўламли фаолияти учун олади. Aкадемия ташқарисида
Тобин валюта операцияларига солиқ таклифи билан кенг танилган эди
ва у энди «Тобин солиғи» деб номланади. У хавфли ва самарасиз деб
ҳисоблаган халқаро валюта бозорларидаги чайқовчиликни камайтириш
учун ишлаб чиқилган.
жЕЙМС ТОБИН БИЛАН СУҲБАТ
Ҳар бир университет ўзининг бетакрор тарихига эга, лекин ҳар бир
университет – мавжуд олимларни акс эттирувчи катта касбий иқтисодий
ҳамжамиятнинг бир қисми ҳамдир. икки олимнинг ушбу суҳбатлари
қуйидаги саволга жавоб бериш мақсадига йўналтирилган: «Йель
макроиқтисодиёт мактабини алоҳида кўрсатиб ўтиш шартмикин?»
Бундай суҳбатни ташкил қилиш ғояси Боб шиллер билан суҳбатлашиш
чоғида келган эди Билл Барнетнинг хаёлига. Билл Бобга уни ташкил
қилувчилар рўйхатини таклиф этганда улар мени танладилар. Мен
мамнуният билан рози бўлдим, чунки Йель иқтисодиёт факультети-
да ёзилган ишлардан, у ерда мен ҳавас қилган ғоялар йиғиндиси мав-
жудлиги ҳамда у «Йель мактаби» деган ном учун даъвогар бўлишга
ҳақлигини билар эдим. Боб шиллер ҳам айнан шундай фикрда эди. Ле-
кин, бу масалани ўрганиб чиқиш давомида қуйидагиларни аниқлашга
муваффақ бўлдик: ҳозирги кунда Йель университетида олиб борилаёт-
ган макроиқтисодиёт соҳасидаги ишлар «Йель мактаби»ни намоён эти-
ши мумкин деган фикрларни баъзилар мақулламаяпти.
Йел иқтисодий анъаналарини алоҳида мактаб сифатида кўриб
чиқишга қарши асосий тўрт нуқтаи назар шундан иборат. Биринчидан,
«Йель мактаби» атамасининг ўзи 1960-йилларда Жеймс Тобиннинг мо-
нетаристлар билан баҳсдаги нуқтаи назарини ёритиб бериш учун фойда-
ланилган. Баъзи олимлар, агар ушбу атама аввалги давр ва нисбатан тор
мавзудаги ғоялари билан боғлиқ бўлмаган янада кенгроқ илмий ишлар
доирасини ёритиш учун фойдаланилса, бироз ғалати ҳолат бўларди деб
ҳисоблайдилар. иккинчидан, бугунги кунда Йелда макроиқтисодиёт
соҳасидаги тадқиқотларни «мактаб» деб аташ жуда бўрттирилган
бўларди. Бугунги кунда Йелда амалга оширилаётган ишлар бошқа
етакчи университетларнинг иқтисодиёт факультетларида бажарилаёт-
ган ишлардан ҳеч қандай фарқи йўқ. Йель университети олимлари то-
монидан олиб борилаётган ишлар илмий ишлар, масалан, Массачусетс
технологиялар институти ёки Принстон университети олимларининг